Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 28 июль куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

1

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузлар кунингиз агрессив тарзда бошланишини башорат қилган. Лекин уйқудан турибоқ ўзингизни ўзингиз хурсанд қилишга ҳаракат қилсангиз, юлдузларнинг башорати йўққа чиқиши мумкин. Характерингиз жиҳатидан оптимистсиз. Демак, бўлар-бўлмасга аччиқланавериш сизга хос эмас. Тадбиркорлардан кимдир ўзи анчадан бери танийдиган инсон билан фойдали шартномага имзо қўйиши кутилади. Кечқурун дам олишга алоҳида эътибор қаратинг. Жуда бўлмаганда, оилавий байрам уюштиринг. Бу ҳам кайфиятингизни кўтариб, руҳан дам оласиз.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

28 июль куни муҳаббат бобида омадингиз чопади. Бу оила қуришга улгурмаган инсонлар учун десак, тўғрироқ бўлади. Сиз тақдирдошингизни учратасиз. Оилалилар эса жуфтининг маънавий қўллаб-қувватлаши натижасида ишда юқори чўққиларни забт этишлари мумкин. Молиявий жиҳатдан аҳволингиз қониқарли. Фақат пулни бўлар-бўлмасга ишлатавермаслигингиз тавсия этилади. Акс ҳолда маошгача қарзга ботишингиз мумкин. Кечқурун юмшоқ, тез ҳазм бўлувчи таомлар истеъмоли билан чекланинг. Саломатлигингиз биринчи ўринда тургани маъқул-да!

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бировларга ташқи кўриниши, одатларига қараб баҳо беришдан тийилинг. Олдин ўзингиз аҳиллик ва барқарорлик сари қадам ташлаб кўринг. Шунда сизга ҳамсуҳбат бўлган одамнинг аслида қандайлигини билиб олишингиз енгил кечади. Ишхонада ҳам ўзингизни тутиш масаласида чуқурроқ ўйлаб кўришингиз керак бўлади. Раҳбарлар билан жиддий масалада суҳбат қуришингиз ҳам тасодиф эмас. Суҳбат баҳонасида профессионализмни уларга яна бир бор намойиш этишингизга тўғри келади.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

28 июлда қарама-қарши жинс вакили ё вакиласининг муваффақиятларидан унумли фойдаланишингиз кутилади. Шубҳасиз, у ўзингизга яқин инсон. Оила қурмаганлар учун 28 июль бир умр эсда қоладиган кун бўлади шекилли. Сиз бўлғуси жуфтингизни учратиб танишишингиз мумкин. Баъзилар кечки пайт олис сафарга отланишлари кутилади. Қўлингизда бор пулларни жой-жойига ишлатишга ҳаракат қилинг. Саломатлигингизни асранг. Яқинларингизни ардоқланг. Кам бўлмайсиз.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун қай ишга қўл урсангиз ҳам тўсиқлар деярли бўлмайди. Аксинча, ҳар жабҳада муваффақият қозонишингиз ҳақиқатга яқин. Санъат ва рассомчилик билан шуғулланадиганлар 28 июль куни кўз кўриб қулоқ эшитмаган зафарларни қучишлари мумкин. Айнан бугун ҳаётингиз давомидаги энг гўзал асарни ўзингиз сезмаган ҳолда яратиб қўясиз. Кўз тегишидан ўзингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келади иншооллоҳ. Касбингиз муаллим бўлса, кун мобайнида камроқ асабийлашишга ҳаракат қилинг. Асабийлашишга ҳали улгурасиз.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

28 июлда қай масалада бўлмасин, тўғри қарор чиқаришингизга тўғри келади. Шундай қарор қабул қилингки, кейин афсусланмайдиган бўлсин. Бу ишга ҳам, муҳаббатга ҳам баравар боғлиқ. Кечқурун оилали дўстларимизни рўзғор икир-чикирлари кутиб туради. Бундан ташқари, кечқурун болалар тарбияси ва уй таъмири билан ҳам банд бўлишингиз мумкин. Иммунитетни кўтаришда совуқ сувда баданни чиниқтириш амали фойда беради.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун уй ва ўзғор ташвишлари билан банд бўлишингиз тавсия этилади. Аммо буни деб ҳаётингизда содир бўлиши кутилаётган энг ёрқин вазиятларни ҳам ўтказиб юбормаслигингиз керак. Оила қуришга улгурмаганларнинг айримлари шундоқ уйининг рўпарасида бўлғуси тақдирдошини учратиб қолиш эҳтимоли бор. Бу ҳақиқатан ўзингиз учун кутилмаган бахтга айланади. Кечқурун тоза ҳавода албатта сайр қилинг. Жуфтингизга илиқ муносабатда бўлинг.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

28 июль куни ўзингизни яхши ҳис этишингиз кутилади. Шу нарса фаоллигингизни ҳам оширади. Натижада касбингиз билан боғлиқ энг муҳим ишларни дўндира оласиз. Омадингиз келиб қилган ишларингиз учун пулини ҳам санаб беришмоқчи. Ёлғизлар росмана ишқий саргузаштларни бошдан кечиришлари мумкин. Оилалилардан кимнидир ўзи анчадан бери бирга ишлайдиган одам биргаликдаги саёҳатга таклиф этиши кутилади. Атмосферада давом этаётган магнит бўронларидан ўзингизни сақланг. Қуёш тиғида узоқ қолиб кетиш сизга фақат зиён етказади.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун эрталабданоқ вужудингиздаги куч ва имкониятлар шу қадар кўпчиликни ташкил этадики, уларга суянган ҳолда Эверест чўққисини ҳам забт эта оласиз. Лекин Эверестга чиқиш шарт эмас. Олдинда сизни азалий орзуларни ҳақиқатга айлантириши мумкин бўлган ишлар кутиб турибди. Совғалар харид қилиш, тантанали тадбирларда иштирок этиш бугун муваффақиятли кечади. Бизнес билан шуғулланувчилар бугун бошқа пайтлардагига нисбатан икки ҳисса кўпроқ даромад кўришлари мумкин.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

28 июль куни жуфтингиз билан орадаги муносабатлар риштасини мустаҳкамлашга эътибор қаратинг. Бу ишни сюрпризлар ёки ширин сўзлар, хушомадлар ёрдамида амалга оширса бўлади. Орзуларингиз йўлида олға босинг. Худо хоҳласа, бу ҳаракатлар сизни зарарли энергея хавфидан сақлайди. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал қилишда яқин қариндошлар ёрдам беради. Ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотлари истеъмол қилиш билан кифояланинг. Омадингизни берсин!

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Иш бажаришда, ҳаракатлар содир этишда ўтмишга қайтишдан тийилинг. Янги бошлаган ишларингиз бугунники бўлиб қолаверсин. Таваккалчилик, ёки иккиланиш ҳам ишларингиз бароридан келишида тўсиқ вазифасини ўташи ҳеч гап эмас. Муҳаббатда камтар ва руҳан тетикликка эътибор қаратинг. Чунки жуфтингиз ёки бўлғуси ёрингиз сиздан фақат қатъиятлилик кутади. Кечқурун олис сафарга боришингиз кутилаётганди. Фақат моддий жиҳатдан аҳволингиз яхши эмаслиги сафарни бошқа кунга қолдиришга мажбурлаши мумкин.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

28 июль куни балиқ буржида таваллуд топганлар атрофдагиларга мулойим муносабатда бўлишлари лозим. Ҳеч ким билан жанжаллашиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрманг. Худо кўрсатмасин, бу жанжал сизни депрессия ҳолатига тушириб қўйиши мумкин. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда омад сизга кулиб боқади. Кечқурун севимли хоббингиз билан шуғулланинг. Ёши улуғ қондошлар бўлса, улар ҳолидан хабар олинг ва савобга эга бўлинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

1 ТА ФИКР

Comments are closed.