Ўзбекистонлик қиз «Мисс МДҲ-2018» гўзаллик танловида қатнашмоқда (фото)

0

«Мисс МДҲ-2018»  танловида Ўзбекистондан Дарья Масальская қатнашмоқда.

Дарья Масальская 19 нафар иштирокчилар қаторида МДҲнинг энг гўзал қиз унвони учун беллашувга чиқади.

«Бизни яхши меҳмон қилишмоқда. Танлов юқори даражада ташкил этилганлиги учун қизлар орасида ҳеч қандай низолар юзага келмаяпти. Барча иштирокчилар ўзларининг ҳис-туйғуларини ижобий тарзда ифода этишмоқда», – дея ўртоқлашди Дарья Sputnik Қозоғистон мухбирига.

Дарья «Мисс МДҲ» гўзаллик танловида қизиқарли инсонлар билан танишиш ва озгина саёҳат қилишга умид қилади.

У Остонага иккинчи марта ташриф буюрмоқда ва шу ташрифларда Қозоғистон пойтахтининг ўзгарувчан об-ҳавосини эслаб қолди.

Остонада 17-27 июль кунлари «Мисс МДҲ – 2018» халқаро гўзаллик танлови ўтказилмоқда.

Ҳамдўстликнинг энг гўзал қиз унвони учун Қозоғистон, Россия, Грузия, Қирғизистон, Украина, Латвия, Тожикистон, Арманистон, Беларус ва Ўзбекистондан жами 19 нафар қизлар беллашувга чиқади. Грузия, Латвия ва Украина МДҲга аъзо эмас, уларнинг вакиллари махсус иштирокчи сифатида таклиф этилган.

«Мисс МДҲ-2018» ғолибига тож, пул мукофоти ва танлов ҳомийларидан совғалар тақдим этилади.

«Мисс МДҲ» танлови 1996 йилдан бошлаб ўтказилмоқда.

Манба: sputniknews-uz.com