Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 29 июль куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун майда-чуйда ишларга ўралашиб қолишдан сақланинг. Улар сизга ўзингиз кутган ижобий натижани бера олмайди. Қолаверса, йирик лойиҳаларга асосланган ишларгина моддий жиҳатдан талабингизни қондира олади. Оила аъзоларингиз билан жанжаллашиб қолишни истамасангиз, бугун дам олиш кунидан фойдаланиб сайрга чиқиб кетсангиз ҳам ёмон бўлмайди. Улар ҳадеганда принципларингизни ўзгартириш ҳаракатида бўлишлари мумкин. Муҳаббатда ҳаққоний иш тутинг. Шунда романтика фақат сизники бўлади.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

29 июль куннинг биринчи ярмидаёқ ўзингизни ўзингиз жиддий назорат қилинг. Атрофдагилар қаршисида ўзингизни сипо ва дипломатларча тута олсангиз, дўстлар, сизга ҳайрихоҳлар сони ортади. Бировларнинг ишига аралашиб маслаҳат беришга уринманг. Жанжал келиб чиқиши мумкин. Яқин қариндошлар билан ҳам мулойим муносабат юритишингиз тавсия этилади. Куннинг иккинчи ярмида табиат қўйнида дам олишингиз кутилади. Бу саломатлик учун жуда керак албатта. Кечқурун кўча ёки бировлар пиширган таомларни истеъмол қилманг. Заҳарланиб қолишингиз хавфи бор.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Яқинларингизнинг инжиқликларини, зарда ва кинояларини бардош билан қабул қилишингизга тўғри келади. Жанжалдан, бақир-чақирдан фойда чиқмайди. Қолаверса, қондошлар ҳеч қачон жанжаллашмасликлари зарур. Акс ҳолда уйдан барака қочади. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш учун 29 июль жуда қулай ва хайрли кечиши кутилмоқда. Сиз учун жонини беришга тайёр инсонлар йўқ эмас. Уларга ҳам бугун керагича меҳр-оқибат кўрсатинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

29 июлда кунни негадир асабий бошлашингиз кутилади. Арзимаган гап ёки вазият ҳам сизни ғазабга келтира бошлайди. Дўстлар билан баҳслашмасликка ҳаракат қилинг. Қанчалар асабий бўлманг, уларни ранжитмаслигингиз керак. Йўқса, иш муштлашишгача боради. Кимга яхши, кимга ёмон. Ўйлаб кўринг. Яқин манзилга тушдан кейин сафар қилишингиз мумкин. Бу сафар сиз учун муваффақиятли кечиши сезилмоқда. Агар шахсий автомобилда йўлга чиқмоқчи бўлсангиз, йўлларда эҳтиёт бўлинг.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Ташқарида ҳаво айниб, жала қуйса-да, сизнинг қалбингизни қуёш тафти иситишдан бўшамайди. Кун давомида яқин инсонлар сизга кутилмаган совғалар тайёрлаганига гувоҳ бўласиз. Ақлингиз етадиган ҳар қандай ишни иккиланмасдан амалга ошираверинг. Албатта муваффақиятга эришасиз. Молиявий масалада ҳам зафар қучасиз. Аммо пулни бўлар-бўлмасга сарфлаб қўйсангиз, танг аҳволда қолиб кетишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Саломатлигингизга алоҳида вақт топиб эътибор қаратинг.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

29 июль куни тоғни уриб толқон қилар даражада кучли ва омадли эканингизни яна бир карра англаб етасиз. Лекин истак деган нарса вужудингизда камроқ бўлиб чиқиши мумкин. Агар ҳар бир қадамингизни режа асосида боса билсангиз, хатоларга йўл қўйишдан йироқ бўласиз. Пулингизга пул қўшилади. Ким олдинга интилишингизга халал берса, ўша лаҳзадаёқ жойига ўтқазиб қўйинг. Нияти бузуқ, кўнгли қора одамларга бугун қарз берманг. Сурункали хасталик безовта қила бошладими? Тезлик билан дориларни ичинг ва парҳез тутишда давом этинг.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Кунингиз хайрли ва омадли кечишини юлдузлар башорат қилган. Ўзингиз олдиндан кўз тиккан ишларни аъло даражада адо этиш учун барча имкониятлар бор. Орзуларингиз кетма-кет ушала бошласа, қўрқиб кетманг. Бугун сизга барча эзгуликларнинг назари тушган. Организмни ёшартириш, муолажалар олиш каби амаллар ҳам муваффақиятли кечади. Агар ҳақиқий профессионал врачга йўлиқсангиз, муаммо жуда тез бартараф этилади. Баъзилар кечқурун сафарга отланиши мумкин.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

29 июль куни чаён буржи остида туғилганлар олдин ҳаётда нима хоҳлаётганларини бир таҳлил қилиб кўришлари лозим бўлади. Омадингиз чопа қолмаётган бўлса, атрофдагиларни айбламанг. Улар сизга ёмонлик қилмоқчи эмас ва қилмайди ҳам. Жуфтингиз билан ё рашк, ё рўзғордаги муаммолар туфайли жанжаллашиб қолишингиз мумкин. Агар организмингизга зиён етказиши мумкинлигини кўнглингиз сезса, ундай таомлардан кескин юз буринг. Эркаклар кўчада қарама-қарши жинс вакилаларининг сиртмоғига тушиб қолишдан сақлансинлар.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Эрталабдан кайфиятингиз ҳам тушунарсиз ҳолатда бўлиши мумкин. Ўзингизни гўё икки дунё оралиғида қолиб кетгандек заиф ҳис эта бошлайсиз. Бу вазиятдан астойдил тер тўкиб ишласангизгина чиқиб кета оласиз. Шахсий ҳаётингизда баъзи вазиятларни қайтадан қуришингизга, ҳаёт тарзингизга ўзгартишлар киритишингизга тўғри келиши кутилади. Оила қурмаганлар учун бугун муҳаббат ва романтиканинг барча эшиклари ланг очиқ. Омад келганда фойдаланиб қолсангиз, кейин афсус чекмайсиз.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

29 июлда кунни фақат янги ишдан бошланг. Шунда пул ҳам, обрў, ҳурмат-иззат ҳам бўлади. Бу оилавий ҳаётингиз билан боғлиқ. Дам олиш куни бўлишига қарамай, бир жойда ўтириб қолсангиз, пулдан қуруқ қоласиз. Кечқурун эса жуфтингиз билан қизғин суҳбатлар қуриш катта фойда беради. Соғлиқни ҳам унутиб қўйманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Агар бўш вақт топиб бир неча ўн дақиқа яшил рангга тикилиб турсангиз, кўриш қобилиятингиз янада яхшиланиши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Қовға буржида таваллуд топганларнинг оилада ҳам ҳурмати ортишига сабабчи бўла оладиган вазиятлар юзага келади. Ижодкорлар бугунги дам олиш кунидан унумли фойдаланиб қолишлари керак. Эрталабдан кайфиятингиз ижодга мойил бўлади. Демак, сиз тарихда қоладиган ажойиб асар яратиш палласидасиз. Саломатлигингизни кўз қорачиғидек асранг. Агар бош оғриғи ёки аллергиядан қийналаётган бўлсангиз, албатта мутахассисга учрашингиз зарур. Кечқурун хонадонингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриш эҳтимоли бор.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

29 июль балиқ буржи остида туғилганлар учун меъёрида, сокин кечиши кутилмоқда. Аммо бекор қолиб кетишни орзу ҳам қила кўрманг. Уй юмушлари қалашиб ётибди. Қариндошлар билан муносабатларингизда муаммо кўзга ташланмайди. Ортиқча вазндан безорлар алоҳида рацион асосида парҳез тутишлари керак. Шоколаддан сақланинг, кўпроқ ҳаракатда бўлинг. Шунда соғлиғингиз тобида бўлиши тайин.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: