Гўштсиз парҳез 9 кунда ортиқча вазндан қутулишни таъминлайди…

0

 

Гўшт организм учун оқсил етказиб берувчи асосий маҳсулот ҳисобланади. Лекин кўпчилик бу маҳсулотнинг организмга зарари ҳақида кўпроқ гапиради. Бу фикр ҳам бир жиҳатдан тўғри. Чунки гўшт ейишдан воз кечсангиз, организм енгиллашиб, одам ўзини янада яхшироқ, енгилроқ ҳис эта бошлайди. Қолаверса, ҳайвон гўшти қондаги холестерин миқдори ортишига сабабчи бўлади. Бу ўз-ўзидан юрак хасталиклари хавфини оширади.

Гўшт емаслик гипертониядан ҳам асрайди. Онкологик хасталиклар келиб чиқиши учун тўсиқ вазифасини ўтайди. Гўштсиз парҳез эса ошқозонда овқат ҳазм бўлиш жараёнини яхшилайди. Ич қотиш, қоринда шиш пайдо бўлишига барҳам беради.

Янги узилган мевалар, сабзавотлар организмни антиоксидантлар билан тўлдириб, терида ажин, доғ ва бошқа ёқимсиз нарсалар пайдо бўлишига тўсқинлик қилади. Гўштсиз парҳез тутганлар терисидан ҳамиша ёқимли ис таралиб туради. Кайфияти ҳам аксар ҳолатларда аъло даражада бўлади.

Аммо аллақачон юрак хасталигини орттириб улгурганлар, қон босими 100/80 дан кам юрадиганлар гўшт ейишмаса аҳволи оғирлашиб қолади. Биринчидан, юрак хасталиги сурункали бўлгани сабабли гўшт ейилмаса, у қайталанаверади. Беморнинг қон босими кескин тушиб кетади. Гемоглабин 80 фоиздан ҳам пастга шўнғийди. Қон босими туғма паст юрадиганлар ҳам албатта гўшт маҳсулотини истеъмол қилиши шарт. Бусиз уларнинг қон босими, гемоглабини ўта хавфли вазиятда қолиб кетиши турган гап.

newsyou. info