МАРС САЙЁРАСИДА СУВГА ТЎЛА КЎЛ БОРЛИГИ АНИҚЛАНДИ…

0

 

Европа фазо агентлиги мутахассислари махсус радарлар ёрдамида Марс сайёрасида ҳақиқий сувга тўла кўл мавжудлигини аниқлашга эришишди. Кўл қизил сайёранинг жанубий қутбида, сайёра устки қатламидан 1, 5 километр чуқурликда жойлашган. Сувга тўла кўл айни пайтда қалин музлик ва чанглар билан ўралган. Кўлнинг умумий майдони 200 километрни ташкил этади.

Болонья университети олимларидан бири Роберто Оросейнинг гапига қараганда, Марсда бундай кўллар кўпчиликни ташкил этиши эҳтимолга яқин экан. Фақат кузатиш, изланишдан тўхтаб қолинмаса бас. Шунда бир кун келиб қизил сайёрада ҳаёт қуриш йўлида янги имкониятлар пайдо бўлади.

РБК