БУЮК БАШОРАТЧИ ИОГАНННИНГ ҲОЗИРГИ КУН ҲАҚИДА БАШОРАТЛАРИ…

0

 

Башоратчилик азалдан дунё халқлари тарафидан қизиқиш билан қарши олинади. Башоратчининг башорати тўғри чиқадими, ё аксими, барибир одамлар улар билан қизиқишда давом этаверишади.

Иерусалим башоратчиларидан бири Иоганн билан ҳам нафақат оддий одамлар ёки фолбин, жодугарлар, балки олимлар ҳам қизиқиб келишган. Иоганннинг XII асрда ёзиб қолдирган «Башоратчилик сирлари» асарини олимлар ўз даврида ҳам юқори баҳолашган экан.

Иоганн умрининг сўнгги йилларини Иерусалимда ўтказди. Шу ерда 77 ёшида вафот этди. Ўлимидан олдин башоратчи қўлёзмаларини тамплиерлар ордени магистрига тақдим этган. Баъзи олимларнинг айтишича, Нострадамус ҳам Иоганнинг қўлёзмаларидан унумли фойдаланган.

Айтишадики, Иерусалимлик Иоганнга барча башоратларни бошқалар каби Яратганнинг ўзи ҳадя этган. Агар яхшилаб фикрланса, Иоганнинг аксар башоратлари тўғри чиққанлигига гувоҳ бўласиз. У бугунги кунда суварак каби урчиб кетган терроризм, экстремизмни ҳам башорат қилган. Ҳатто, СПИД хасталиги ҳақида ҳам башорат қилган. Иоганн айтганки, одамлар бир-бирини бомбалар кўмагида йўқ қила бошлаган даврга келиб техника ривожланиши кузатилади. Бу эса табиий офатлар кўпайиши, сув тошқинлари, зилзила ва тўфонлар туфайли инсоният қирилиб кетишига сабабчи бўлади.

— Ундай қирилишлар албатта тўхтайди, — деб ёзганди Иоганн. — Кейин одамлар ақлан тараққий этиб, бир жамиятга бирлашган ҳолда умр кўра бошлайди. Улар хасталик, офат нелигини билишмайди. Одамлар қанотли ва қанотсиз дулдулларда осмон-у фалакка кўтарилади. Улар абадий яшай бошлашади. Аммо ўтмишдаги ҳаётни доимо хотирасида сақлайди. Ўзга сайёраларда худонинг каромати билан руҳларимиз қайта туғилиш палласига киради. Улар орасида бой, камбағал тушунчаси мавжуд бўлмайди.

Албатта, бу бир тамплиер башоратчининг башоратлари холос. Эртага, бир йилдан ёки минг йилдан сўнг нима бўлишини, барибир ёлғиз Оллоҳнинг ўзи билади.

Астағфирилло!

esoreiter. ru

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: