Футбол оламидаги эгизаклар (фото)

1

Ака-ука футболчилар жуда кўплаб топилади, лекин эгизак футболчилар қўл билан саноқли даражада кам.

Қуйида футбол оламидаги эгизаклар билан танишинг.

Эрвин Клемерс ва Хельмут Клемерс. ГФР.

Туғилган санаси: 24 март 1949 йил.

Қизиқ факт: 1974 йилги Жаҳон чемпионатига Хельмут дисквалификация қилинган укасининг ўрнига борган. Германия чемпионати доирасидаги ўйинлардан бирида Эрвин ҳакамни ҳақорат қилгани учун Немис футбол иттифоқи уни терма жамоадан четлатган. Ўша мундиалда ГФР чемпионликка эришган.

Андреас Равелли ва Томас Равелли. Швеция.

Туғилган санаси: 13 август 1959 йил.

Марказий ҳимояда ўйнаган Андреас у қадар таниқли эмас. Бироқ у дунёга машҳур акасидан бир йил олдин Швеция терма жамоасида дебют қилган.

Гильермо Баррос Скелотто ва Густаво Баррос Скелотто. Аргентина.

Туғилган санаси: 4 май 1973 йил.

Қизиқарли факт: футболчиликни тугатгач Гильермо «Ланус» клуби бош мураббийига айланди. Густаво эса клуб техник директори лавозимини эгаллади. Ҳиссиётларга бой эгизаклар «мураббийлар ўрнида» оригинал кўринишарди.

Франк де Бур ва Рональд де Бур. Голландия.

Туғилган санаси: 15 май 1970 йил.

Қизиқарли факт: Голландиялик эгизаклар биргаликда бешта клубда ўйнашган: «Аякс», «Барселона», «Рейнджерс», «Ал-Райян» ва «Ал-Шамал».

Фил Невилл ва Трейси Невилл. Англия.

Туғилган сана: 21 январь 1977 йил.

Фил Невиллнинг Гари исмли акаси борлигини барча билади. Бироқ Трейси исмли эгизаги борлигини билмаса керак. Трейси ҳам спортчи бўлган, у нетбол (баскетбол тури) бўйича Англия терма жамоаси сафида ўйнаган.

Ҳамит Олтинтўп ва Ҳалил Олтинтўп. Туркия.

Туғилган сана: 8 декабрь 1982 йил.

Қизиқ факт: Гельзенкирхенда туғилган ака-укалар деярли бутун фаолиятини Бундеслигда ўтказишди. Ҳалил Туркия чемпионатида 28 ёшида, Ҳамит эса 29 ёшида дебют қилган.

Филипп Деген ва Давид Деген. Швейцария.

Туғилган сана: 15 февраль 1983 йил.

Давид бир неча йил олдин соғлиги билан боғлиқ муаммо туфайли футболчиликни тугатди, Филипп ҳозирги кунга қадар «Базел»да ўйнамоқда.

Василий Березуцкий ва Алексей Березуцкий. Россия.

Туғилган сана: 20 июнь 1982 йил.

Қизиқ факт: Алексей узоқ вақт акасидан кўра қобилиятлироқ ва кучлироқ футболчи деб ҳисобланган. ЦСКАга Леша Васядан ярим йил олдин келган. Россия терма жамоасида ҳам акасидан 4 ой олдин дебют қилган.

Ларс Бендер ва Свен Бендер. Германия.

Туғилган санаси: 27 апрель 1989 йил.

Улар «Бранненбург», «Унтерхахинг», «Мюнхен 1860» ёшлар жамоаларида бирга ўйнашган. Катталар орасида эса фақат Мюнхенс клубида бирга фаолият олиб боришган. 2009 йилда эгизакларнинг йўллари айро келди: Свен Дортмундда «Боруссия» сафида, Ларс эса Леверкузенда «Байер» таркибида тўп тепмоқда.

Кирилл Комбаров ва Дмитрий Комбаров. Россия.

Туғилган сана: 22 январь1987 йил.

Бир бирига томчи қуйиб қўйгандек ўхшайдиган футболчилар «Динамо» сафида ўйнашарди, 2010 йилда эса биргаликда «Спартак»ка ўтишди.

Фабио да Силва ва Рафаэл да Силва. Бразилия.

Туғилган сана: 9 июль 1990 йил.

Яқин ўтмишда эгизаклар биргаликда «Манчестер Юнайтед» клубида ўйнашарди. Айни пайтда Фабио «Кардифф Сити»да, Рафаэл эса Францияда «Лион» шарафини ҳимоя қилмоқда.

championat.asia

1 ТА ФИКР

Comments are closed.