«Nur-education» хусусий болалар боғчаси — кичкинтойлар қувончига тўла маскан!

0

* Фарзандингиз боғча ёшига етиб, уни қайси боғчага беришга иккиланяпсизми?

* Атрофдагилардан бу борада маслаҳат сўраб, бир қарорга келолмаяпсизми?

* Ёки кичкинтойингизни боғчага бериш борасида ўйланяпсизми?

Асло хавотир ва иккиланишга ҳожат йўқ! Чунки «NUR-EDUCATION» сизнинг талабларингизга мос маскан.

Шаҳримизнинг марказида жойлашган шинам ва замонавий боғча ҳамма қулайликларга эга.

Бу боғчанинг дизайни, интерьери ва ранг-баранг безаклари, албатта, болажонларингизни ўзига мафтун этмай қўймайди. «NUR-EDUCATION» фарзандларингизнинг тасаввур оламини янада бойитади, хоналардаги ёрқин ранглар эса кўзини қувнатади.

Бу ерда сиз 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган фарзандларингиз тарбиясини бемалол боғча тарбиячиларига ишониб топширишингиз мумкин.

Муассасадаги ҳар бир хона сирли оламга ўхшайди. Энг муҳими эса хоналар жиҳозига ҳам алоҳида эътибор берилгани.

Бу ердаги болалар каравоти, турли ўйинчоқлар ва болалар онгини чархлашда ёрдам берувчи рангли эртак китоблар бурчаги сизнинг ҳам ҳайратингизни оширади.

«NUR-EDUCATION»дан оналар учун яна бир қулайлик!

Энди сиз фарзандингизни якшанбадан ташқари ҳар куни соат 8:00дан 19:00гача боғча тарбиячиларига ишониб топширишингиз мумкин.

«Шунча вақт кичкинтойим боғчада нима қилади?» дея ўйланишингиз мумкин. Бунга ҳам муассаса раҳбарияти томонидан жуда катта эътибор қаратилган. Яъни, фарзандингизнинг ҳар бир бўш вақти унумли ва, албатта, фойдали машғулотларга йўналтирилади.

Демак, «NUR-EDUCATION» боғчамизда фарзандингизга инглиз тили, математика, рассомчилик, атроф билан танишиш, мураккаб конструкторлар билан ишлаш, мусиқа ва рақс дарслари, гимнастика, логопед ва психолог билан машғулотлар навбати билан ўтиб борилади.

Муассасамиздаги тажрибали, меҳрибон ва ширинсўз тарбиячилар эса фарзандингизнинг энг яқин дўстига айланишига ишонамиз.

Ҳа, кичкинтойингизнинг таомномаси борасида ҳам сўрамоқчимисиз?

Унда эшитинг, бу ерда фарзандингиз 5 маҳал овқатлантирилади. Бунда бизга энг малакали ва пазанда ошпазлар ёрдамга келишган.

Менинг болам бироз тўполончи ва шўхроқ-да, дейсизми? Бунинг ҳам чораси бор. Яъни фарзандингизнинг гуруҳида 12 нафардан ортиқ бола бўлмайди. Бу эса ҳар бир бола билан алоҳида ишлаш ва шуғулланиш имкони демакдир.

Хўш, сизда яна қандай саволлар бор?

Шунча эшитгандан кўра бир бора кўрган яхши дейсизми? Унда марҳамат, биз сизни ва кичкинтойингизни кутамиз!

 

Манзил: Тошкент шаҳри Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 105.

Мўлжал: «ERA» бизнес маркази.

Телефонлар: +(99898) 300-65-30

+(99890) 997-12-19

+(99897) 470-33-35.

 

Реклама ҳуқуқи асосида

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: