Олхўри тўғрисида қизиқарли маълумотлар

0

Бу йил ҳосилимиз жуда баракали келди. Шулардан бири бўлмиш олхўри меваси ҳақида бугун батафсил гапириб ўтамиз.

Олхўрининг фойдали хусусиятлари
Дунё бўйича олхўрининг 250 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, уларнинг ҳаммаси ҳам мазали ва фойдали ҳисобланар экан. Олхўри ўзида кўпгина витамин ва минералларни сақлаб, улар қуйидагиларга ёрдам беради:

·                                 олхўрининг энг муҳим вазифаси бу организмни тозалаб, ошқозон-ичак фаолиятини яхшилашдир;

·                                 олхўри иштаҳани кучайтиради;

·                                 ортиқча холестеринни чиқариб ташлайди;

·                                 патеросклерозда ёрдам беради;

·                                 буйракларни тозалаб, ортиқча суюқликни чиқариб ташлайди;

·                                 юрак ва қон-томир тизимини мустаҳкамлайди.

Олхўрининг калорияси пастлиги сабаб ҳам, диетологлар уни парҳез тутувчиларга истеъмол қилишни тавсия қилишади.

Олхўрининг 100 грамми 42 кКал бўлиб, 0.8 грамм оқсиллар, 0.3 грамм ёғлар, 9.6 грамм углеводлар.

Олхўрининг ножўя таъсирлари
Олхўри ўзида кўп кислота ва шакарни сақлаши сабаб ҳам, уни қуйидаги касалликлардан азият чекувчиларга истеъмол қилиш тавсия қилинмайди:

·                                 қандли диабет;

·                                 ошқозон кислотасининг ошиши;

·                                 ревматизм;

·                                 ошқозон касаллигидан азият чекувчилар.

Агарда сиз озмоқчи бўлсангиз-у, олхўрини таомномангизга қўшмоқча бўлсангиз, унда аввал шифокор-диетолог билан маслаҳатлашиб кўринг.

Бир кунда нечтагача олхўри ейиш мумкин
Олхўрида витамин ва минераллар етарлича бўлиб, кунига уларни 3-4 тадан истеъмол қилиш тавсия қилинади: бунда сиз керакли витяминларга эга бўласиз. агар сизнинг ошқозонингиз нимжон бўлса, унда уни 1-2 тагача камайтиринг. Соғлом одам эса кунига 5-6 тадан кўп олхўри истеъмол қилиши мумкин эмас.

Мазали олхўрини тўғри танлаш
Энг мазали олхўрилар бир неча йиллик яъни кекса дарахтларда ўсади. Лекин сотувчилар меванинг қандай дарахтдан терилганини билишмайдилар, шунинг учун бу масалага бошқа томондан қараймиз.

·                                 мевалар таранг, ҳеч қандай ёриқларсиз бўлиши керак;

·                                 агарда мевадан нордон, виносимон ҳидли ис таралса, демак бу мева ачиб қолиш пайида;

·                                 устидаги оқимтир, артса кетадиган қоплама бу оддий ҳол, лекин устида оқ доғлар бўлиб, улар ювганда ҳам кетмаса, демак бу мевани кимёвий воситалар солиб ўстирилганидан далолат беради;

·                                 яхши пишган олхўрининг думчалари бўлмайди ёки қуруқ ва тез узиладиган бўлади. Яшил рангли думчалар эса меванинг хомлигидан далолат беради.

Олхўриларни совутгичда бир ҳафтагача сақлаш мумкин.

Олхўрини қишга ғамлаш
Олхўри музлатилганда кўпгина витаминлари нобуд бўлади. Лекин шунга қаамай сиз қишда олхўридан баҳраманд бўлмоқчи бўлсангиз, унда уни музлатиб қўйинг.

Авваламбор олхўрининг яхшиларини танланг ва кейин уни икки хил усулда музлатишингиз мумкин:

·                                 биринчи усул, данаги билан музлатиш: олхўриларни пергамент қоғоз, фолга ёки патнисга силлиқ қилиб териб чиқинг. Музлатгичга олиб қўйинг. Кейинги куни уларни олиб пакетга солинг, ичига ҳаво тўлдириб, оғзини маҳкам ёпиб қўйинг.

·                                 иккинчи усул, данаксиз:олхўриларни тенг иккига бўлиб, данагини олиб ташланг, сўнг патис ёки фолга устига териб, совутгичга 4 соатга қўйинг. Ундан кейин уларни ҳам олиб, пакетга солинг, ичига ҳаво тўлдириб, оғзини маҳкам ёпиб қўйинг.

Олхўрилар музлатгичда 8 ойдан бир йилгача сақланиши мумкин.

Пазандачиликда олхўри
Пазандачиликда олхўрилардан кенг фойдаланишади. Уларни нафақат ширинликлар, балки таомларга ҳам солишади: ундаги кислота сабаб ҳам, таомлар майин ва ўзгача таъм касб этади. Олхўри билан яхши уйғунлашадиган маҳсулотлар қуйида келтирилган:

·                                 олма, апелсин, лимон, мандарин;

·                                 помидор, булғор қалампири, сабзи ва ҳатто бақлажон;

·                                 творог, ёгурт ва сметана;

·                                 сули ва буғдой ёрмасидан тайёрланилган бўтқалар билан ҳам.

Олхўрилар билан долчин, занжабил ва чиннигул зираворлари мазали таъмни ташкил қилади.

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: