Приянка Чопра ўзидан 11 ёш кичик йигитга турмушга чиқмоқда (+фото)

0

Ҳинд актрисаси Приянка Чопра америкалик қўшиқчи Ника Жонасага турмушга чиқмоқда, деб хабар берди «joinfo» нашри.

Ник Жонас Приянкадан 11 ёш кичик. Жуфтлик жуда бахтли эканини таъкидламоқдалар.

 

 

18 июль — актрисанинг туғилган кунида уларнинг фотиҳа тўйи бўлиб ўтди.

Ник Приянкага туғилган кунида узук туҳфа қилиб, унинг қўлини сўраган ва актриса бунга розилик билдирган.

Приянка ва Ник икки ой давомида учрашиб юришипти. Свишганларнинг ёши орасидаги тафовут, миллати, турли қарашлари танловларига ҳалақит бермади.

Никнинг яқинлари бу танловидан жуда бахтиёр эканини айтишмоқда. Яқин кунларда Приянка ва Ник тўй кунлари ҳақида хабардор қиладилар.

 

darakchi.uz