Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 31 июль куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ҳамма нарсадан, ҳар бир вазият, ҳолатдан ўз манфаатларингиз йўлида фойдаланишингиз тавсия қилинади. Фақат ишхонада ҳамкасблар билан мулоқотда ҳар бир гапингизни ўйлаб гапиришингиз керак бўлади. Кечқурун сизни рўзғор билан боғлиқ бир талай муаммолар кутиб туради. Айримлар уй таъмири билан шуғуллана бошлаши мумкин. Нима бўлганда ҳам, саломатликни эҳтиётланг. Молиявий масалада бугун муаммо бўлмайди. Истасангиз, йирик харидлар қилишга ҳам шайланишингиз мумкин.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

31 июль куни муҳаббатда кўп ваъдаларни эшитишингизга тўғри келади. Кимларнингдир бўлғуси жуфти қасам ичишгача бориши эҳтимолга яқин. Тадбиркорлар катта ишга пул тикишни режалаштиришган бўлса, бугунги кун жуда қулай кечади. Шахсий ҳаётда яқинларингиз ва сизнинг орангизда келишмовчиликлар юзага келиши кутилади. Оғирроқ бўлинг. Асабларни асранг. Овқатланишда тартиб ва меъёрни билинг.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Кунингиз оғир кечиши кутилмоқда. Иш кўп, аммо уларни муваффақиятли адо этишда жиддий тўсиқлар пайдо бўлиши мумкин. Раҳбариятга миянгизда пайдо бўлган янги ғояларни ошкор этинг. Ажаб эмаски, енгил тортсангиз, мукофотларга лойиқ кўришса! Молиявий муаммоларни ўз фойдангизга ҳал этишда ҳам профессионаллик зарур бўлади. Ҳатто, ўзингиз кутганингиздан ҳам кўпроқ даромадга эга бўлишингиз эҳтимол эмас, аксинча ҳақиқат.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

31 июль куни иш жойингизга келасиз-у, кучли руҳий зарбани қабул қилиб оласиз. Сиз эгалламоқчи бўлган лавозимни бошқаси илиб кетганига гувоҳ бўласиз. Бу йўлда шунчалар кўп тер тўккандингизки, алам қилиши тайин. Лекин илож қанча. Бу дунёда адолатнинг ўзи қолмаган шекилли. Майли, худога ёлворишда давом этинг. У сиздек ҳақиқатпарвар бандасидан шафқатини, меҳрини дариғ тутмайди. Моддий аҳволингиз ҳар ҳолда ёмон бўлмайди. Муваффақиятли харидларни амалга оширасиз. Сотиб олган буюмингиз учун катта чегирма белгилаганлари кайфиятингиз албатта яхши тарафга ўзгаришини таъминлайди.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Янги танишувлар, мулоқотлар, муносабатлардан дам олинг. Эмоцияни жиловланг. Бу саломатлигингизга салбий таъсир кўрсатиб қўйиши мумкин. Иш бажаришда тажриба асосий ролни ўйнашини ҳисобга олинг. Эскича усуллар ёрдамида муродга ета олмайсиз. Моддий жиҳатдан қўлингиз юпқалашгани қолади холос. Жуфтингиз билан ўзаро муносабатларда оптимизм ҳамда ҳазил-мутойибага суянинг. Улар ришталар мустаҳкам тортишида катта ёрдам беради. Кечқурун кимнингдир хонадонида янги меҳмон дунёга келиши мумкин.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

31 июль куни оила қурмаганларнинг аксарияти кутилмаганда кўнглининг бир четида юз кўрсата бошлаган ёқимли туйғулардан сармаст бўлади. Сиз ўзингиз орзулаган инсонни албатта учратасиз. Орангизда жуда қисқа муддатда романтика пайдо бўлади. Шахсий бизнеси борлар куннинг иккинчи ярмида янги шартномани имзолаши, янги ҳамкорлар топиши кутилмоқда. Агар уларнинг ростдан ҳам тартибли эканига ишонч ҳосил қилсангиз, бемалол ҳамкорлик учун катта пул тикаверишингиз мумкин.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Эрталабдан кайфиятингиз ёмон бўлиши кутилади. Бундай кайфиятда ишлаш ҳам осон кечмайди. Шундай экан, табиат қўйнига чиқиб, бир-икки соат бўлса-да, дам олиб қайтсангиз, зиён қилмайди. Ҳойнаҳой, муҳим ишларингиз бўлмаса керак. Бўлган тақдирда ҳам бироз кечроққа сурсангиз, осмон узилиб ерга тушмайди. Куннинг иккинчи ярмида дўстлардан бири сизга қизиқарли ва ёқимли хабар етказиши мумкин. Хабар шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ бўлиши ҳақиқатга яқинроқ. Қандай таом истеъмол қилишингиздан қатъи назар эҳтиёткорликни қўлдан чиқарманг.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

31 июль куни тушга қадар молиявий муаммоларни ижобий ҳал эта олсангиз, марра сизники. Фақат қалтис йўлни танламанг. Инқирозга учрашингиз ҳеч гап эмас. Муҳаббатда сокинлик ҳукм суради. Бўронли лаҳзаларни истагандингиз. Бахтга қарши бундай бўлмайди. Саломатликни мустаҳкамлаш пайида бўлинг. Шунда тинч бўласиз. Акси бўлса, бирор хавфли инфекцияни юқтириб олишингиз турган гап. Иммунитетингиз эса тобида бўлмайди. Ана шунинг учун соғлиқни мустаҳкамлашингиз шарт.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Кун давомида асосий вақтингизни тоза ҳавода кечиришга ҳаракат қилинг. Ишни катта тезликда адо эта билсангиз, кейингисини бошлагунча бемалол сайр қилиб келишингиз мумкин бўлади. Хизмат сафарига чиқиишингиз керак бўлса, бош тортманг. Бу сафар сизни моддий жиҳатдан бақувватлаштиради. Оила қурмаганлар ҳаётида кечқурун муҳаббат изҳорига ўхшаш ёқимли вазиятлар юзага келиши кутилади. Уйқуга ётишдан олдин одатга кўра енгил ҳазм бўладиган таомлар истеъмол қилинг.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

31 июлда атрофдагилардан энг оғриқ жиҳатларингизни сир тутишингиз лозим бўлади. Акс ҳолда кўнглингизга оғир ботадиган гаплар гапирилиши ёки ҳаракатлар содир этилиши мумкин. Сиз бўлсангиз, тўғри тарбия топгансиз. Ёмонга ёмонлик билан жавоб қайтаришга андиша қиласиз. Ишга ижодий ёндашинг. Бошқаларга нисбатан истеъдодли эканингизни исботлаш вақти келди. Олға босинг!

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Кимларгадир нисбатан қалбингизда нафрат туйғусини туя бошлайсиз. Шу кайфиятдан чиқа олмай, анча вақтга қадар ич-этингизни ейишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Илож қанча?.. Ҳасадгўйлар иблисдан бошқасини тан олишмайди. Ундайлар иблисгагина сиғинишади. Иложи бўлса, ёлғиз қолинг. Балки шу сизга ёрдам берар. Изланинг, албатта йўлини топасиз. Чунки нафратни эзгулик ҳақидаги хаёллар билан алмаштиришнинг минглаб усуллари бор. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

31 июль куни иш жойингизда ҳар бир юмушга нисбатан ўта масъулиятли бўлишга интилинг. Раҳбарларингиз сиздан янги ғоялар кутишмоқда. Ғояларни уларга топиб бера оласиз. Шахсий ҳаёт ҳақида вақтинча қайғуришни бас қилинг. Барибир ҳеч нарса ўзгармайди. Спорт, овқатланиш режими сизга фақат фойда беради. Қанчалар мушкул кечмасин, соғлом турмуш тарзини танланг. Кам бўлмайсиз. Бош оғриғидан безовта бўлаётганлар врачга учрашишлари зарур. Мигрен бўлиб чиқса, узоқ вақт муолажаларсиз юриб бўлмайди, ишонинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: