Бугун имтиҳон. Монитор ишламай қолгани шубҳалими?! Юридик университетидаги тест жараёнида ким нимадан норози? (+фото, видео)

0

Бугун 1 август, яъни имтиҳон куни. Жараённи кузатиш учун “hordiq.uz” мухбири Тошкент давлат юридик университетига йўл олди.

Қизиқ ҳолатлар кузатилди… Шов-шув қилиш, бўҳтон ёғдиришдан йироқмиз. Лекин…

Эътиборингизга ота-оналар кутиш еридаги суратларни тақдим этамиз. Очиғи, ота-оналар учун шароитлар яратиб берилган. Салқин ҳаво, қуёшдан пана қилувчи дарахтлар, ичимликлар, сал нарироқда тамадди учун ҳам қулайликлар бор.

Аммо юқорида айтилган лекини бор-да. Ота-оналарнинг айтишича, монитор дастлаб бир соатча ишламаган. Бундан ташқари, фақат биринчи ва иккинчи павильонлардаги имтиҳон жараёни монитор орқали эфирга қўйилган. Қолган павильонлар эса умуман кўрсатилмаган. Эҳтимол, бу ҳолатни техник томонга буришимиз мумкиндир. Бироқ абитуриентлар яқинларининг айтишича, бир муддат мониторда қуруқ расмнинг ўзи қўйилган, видео эмас.

 

Хўш, юридик университетида шундай камчиликлар бўлиб турса, бошқа имтиҳон жараёнларида бўлажак камчиликларни тасаввур қилиш қийин.

Албатта, ҳамма ҳам норози эмас.

Нима ҳам дердик, биз монитор нима учун ишламай қолганининг тагига ҳали етамиз, ҳар ҳолда, бу вазият шубҳали, шундай эмасми?!

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: