Қизларга ким кўпроқ ёқади: iPhone ёки Android’ли йигитлар?

0

Барча Android фойдаланувчилари бу хабардан кейин таажжубга тушишлари мумкин. Эҳтимол, бўйдоқлар ҳозироқ ўз смартфонларини Apple айфонларига алмаштиришлари ҳам мумкин. Бироқ, бу шунчаки тадқиқот натижалари, ҳаёт-мамот масаласи эмас.

Статистика ва тадқиқотлар билан шуғулланувчи Decluttr компанияси қизлар ўртасида қизиқ сўровнома ташкил қилди. Унинг натижаларига кўра, ҳар 10 нафар қиздан 7 нафари iPhone девайсидан фойдаланувчи йигитлар билан алоқада бўлишни хуш кўрар экан.

Бунинг сабаблари эса бир дунё. Кўпчилик қизларнинг маълум қилишларича, iPhone эгалари жуда нозиктаъб ҳамда мураккаб шахсият эгалари бўлишади. Яна кимнингдир фикрига кўра, бу ерда гап иқтисодий имкониятда. Яъни, айфон ихлосмандлари молиявий жиҳатдан эркин бўладилар. Ҳа, ҳали айфонни бойликнинг тимсоли деган хато стереотип кўпчиликнинг онгида сақланиб қолган.

Шу билан бирга, Decluttr компаниясининг хабар тарқатишича, қизларнинг наздида синиқ ёки дарз кетган экранли смартфондан фойдаланиб юрадиган йигитлар эътиборсиз, тартибсиз ҳамда камбағал экан. Айрим қизлар эса смартфонларнинг моделига ҳам диққат қилади.

Шунингдек таъкидлаш керакки, iPhone эгалари бошқаларга қараганда гаджетларига кўпроқ боғланиб қолганлар, қолаверса уларнинг феъл-атвори ҳам тушунарсиз экани тадқиқотларда маълум бўлган. Бу фикрлар сўровда қатнашган қизларнинг қарашлари. Айфондан фойдаланувчи айрим йигитлар дўстона муносабатларни бузишдан умуман қўрқмайдилар.

Сўровда 1502 нафар қизлар иштирок этишган. Албатта, бу нисбий натижа. Инсонларга уларнинг смартфонининг моделига қараб баҳо бериб бўлмайди. Зеро, инсон қалби ҳар қандай девайсдан ҳам ноёб ва қадрли.

 

terabayt.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: