Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 2 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

2 август сиз учун ажойиб кечиши кутилмоқда. Асосийси, вужудингизда қайнаб турувчи ғайрат барча оғир-енгил юмушларни аъло даражада уддалашингизга сабабчи бўлади. Фақат юмушларни ўз фойдангизга ҳал этиш пайида бўлинг. Акс ҳолда бу иш билан банд бўлиш сизга нима учун керак. Куннинг иккинчи ярмида яқин қариндошлардан бири ўзингиз йўл қўймаган гуноҳларда айблай бошлаши мумкин. Бундай вазиятларда қалбингиз амрига бўйсунинг. Агар қариндош айтган ўша гуноҳ оғир бўлса, кечирасиз-у, қариндошчилик ўз йўлига. Лекин ўзингизни оқлаб олишингиз шарт бўлади.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун қуёш юз кўрсатмасдан уйғонишингиз ва иш, ўқишга кечикмасдан боришингиз тавсия этилади. Романтик лаҳзаларни кечқурун учун асраб қўйинг. Суюкли инсонлар билан дилдан суҳбатлашиш аксар ҳолатларда кечқурун қизғин кечади. Ишхонангизда вазият сиз кутгандан ҳам аълороқ бўлиши кутилади. Чунки сиз барча мажбуриятларингизни адо этиб улгурасиз. Демак, мукофотдан умид қилишга ҳақлисиз. Мукофотни қаерга сарфлашни эса сизга ўргатиб ўтиришнинг ҳожати йўқ.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

2 август куни нафақат руҳан, балки жисмонан оғирлашиб бораётганингизни ҳис этасиз. Иш бошлаш ҳам юк туфайли қийин бўлади. У ҳолда ҳамма ишни ташлаб табиат қўйнида дам олиб қайтишингиз керак. Дўстларни таклиф этинг. Куннинг иккинчи ярмида молиявий муаммоларни бартараф этиш ниятида елиб-югурасиз. Кечқурун экзотик ва янги кўринишдаги таомлар истеъмол қилишда эҳтиёткорликни қўлдан берманг.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Кунингиз бўрондек бошланиб, бўрондек якун топиши мумкин. Шу бўрон исканжасида ҳам барча ишларни уддалаб, моддий рағбат олишга-да улгурасиз. Оилавий ҳаётингизда ёқимсиз вазиятлар юзага келиш эҳтимоли бор. Шунинг учун муҳим қарорлар қабул қилишга шошилманг. Кимлардир азалдан фарзанд кўришни орзулаган бўлса, ўша кун келди. Кечқурун ёки тунда янги меҳмонни ёруғ юз билан қарши олишга ҳақлисиз. Саломатликни эҳтиётланг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

2 августда ҳар қандай турдаги ва ҳажмдаги ишларни бажаришда фақат ўзингизгагина суянинг. Бировлардан ёрдам кутишингиз бефойда. Кун давомида зарра бўлсин хайрли ишга қўл уринг. Азартли ўйинлар ва таваккалчилик билан бошланган ишлар сизга фақат кўнгилсизлик олиб келади. Заҳирангиздаги бор маблағдан ажраб қолишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун шамоллаб қолишдан эҳтиёт бўлинг.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Кунингиз омадли бошланади ва агар кайфиятингизни мажбуран ўзгартириб олмасангиз, омад кечгача сизни тарк этмайди. Атрофдагиларни ҳам бу яхшиликдан баҳраманд этасиз. Лоф бўлмаса, паризод буржида туғилганлар нимага қўл урса, гўё олтинга айланиб қолади. Майли, олтинга айланмасин, бу иллюзия, аммо қоғоз пулларга айланса ҳам ёмон бўлмасди. Бахтга қарши, муҳаббатда оила қурмаганларнинг омади кулмайдиган бўлиб турибди. Яқинда танишган инсон негадир сизга ишонмайдиган кўринади. Бу муаммонинг ечимини топмасангиз бўлмайди.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

2 август куни икки кўзингиз осмон-у фалакда бўлса, ишонинг, бахт ва омаднинг шундоқ яқинидан ўтиб кетасиз. Кейин эса афсусланиб юрасиз. Шундай экан, олдинга, кейин икки ёнга тез-тез кўз ташлаб юринг. Муҳаббатда оила қуришга улгурмаганлар бугун бахтини топиши тайин. У шундоқ қаршингиздан чиқади. Ҳамкасблардан бири билан бирга кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетишингиз мумкин. Бу сафар албатта қувончли ва хайрли кечади.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Юлдузлар бугунингиз ҳам тотли, ҳам аччиқ кечиши мумкинлигини башорат қилишган. Ҳақиқатан, аччиқ ва ширинликни бирдан ейишни хоҳлайверасиз. Аниқроғи, ички кайфиятингиз бир жойда туриб қолиш ўрнига уёқдан буёққа сакраши кузатилади. Ишда қайсарлик сизга катта ёрдам берса, муҳаббатда ён беришдан бўлак чорангиз қолмайди. Агар ўз билганингиздан қолмасангиз, кечқурунга бориб ёлғиз қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Жуфтингизни, дўстларни ранжитишдан сақланинг.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

2 августда дафъатан ташқи кўринишингиз, ўзингизни тутишингиз, ҳатто юриш-туришингизни ҳам ўзгартиргингиз келиб қолади. Агар буларнинг барчаси сизга наф берса, марҳамат, ўзгартираверинг. Куннинг иккинчи ярмида бир талай харажатларга қўл уришингиз мумкин. Уйдагилар билан бугунча баҳслашманг, катта жанжал келиб чиқиши мумкин. Кечки пайт баъзилар бош оғриғи ва ошқозон безовталигидан қийналиши кутилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

Кунингиз жуда ёқимли кечиши кутилса-да, барибир баъзи масалаларда синовлардан ўтишингизга тўғри келади. Улардан муваффақиятли ўта олсангиз, омад ўзимники деяверинг. Бунинг учун атрофингизга очиқ кўнгил ва тўғрисўзларни тўплашга ҳаракат қилинг. Мўмай даромад илинжида бўлсангиз, кўпроқ, қаттиқроқ ишланг, вассалом. Сиз вужудингизга беркиниб олган дангасаликни ҳайдаб сола билишингиз керак. Акс ҳолда мўмай даромад ҳам, йирик харидлар ҳам сизни четлаб ўтишга мажбур бўлади.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

2 август куни шундай фаоллик кўзга ташланадики, сизга югуриш бўйича жаҳон чемпионлари ҳам ҳавас қилса арзийди. Энг асосийси, кечга қадар фақат олдинги сафда бўлинг. Баъзилар раҳбариятдан маоши оширилишини талаб қилмоққа шайланган. Бугун муаммо ҳал бўла қолмайди. Муҳаббатда ўта сезгирлик ва кучли туйғуга эга бўлсангиз, марра сизники. Агар оила қурмаган бўлсангиз, шу баҳонада тўй тезлашиб кетиши тайин. Йигитлар кўнгил изҳорига шошилишлари, қизлар эса ҳа деб жавоб беришга шай туришлари лозим.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Кайфиятингиз эрталабдан паришонликка қараб тортаверишидан ўзингиз ҳам ҳайрон қоласиз. Қандайдир ланжлик сизни таъқиб этаётгандек туюлаверади. Лекин биронта ҳам ёрқин ҳодисани ўтказиб юбормайсиз. Дўстларнинг яхши кунида хизмат қилишингизга тўғри келади. Муҳаббатда бардошли бўлинг. Жуфтингизнинг инжиқликларини бардош ёрдамидагина қабул қилиб ола биласиз. Оёқ оғриғи ҳалиям безовта қиляптими? Дарров врачга учранг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc