КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

— Ҳой, ошна, ўғлингиз менга тош отди!

— Ие, қаерингизга тегди?

— Худога шукр, ҳеч қаеримга теккани йўқ.

— Шунақами? Унда сизга тош отган бола менинг ўғлим эмас.

 

 

* * *

Икки йигит тўйдан сўнг никоҳ кечаси ҳақида суҳбатлашяпти:

— Ишонасанми, ўрганиш экан-да! Никоҳ кечаси мен хотинимга битта мингталик тутқазибман.

— Мен ҳам хотинимга никоҳ кечаси битта мингталик бергандим. У менга икки юз сўм қайтим ҳам берди.

 

 

* * *

 

 

Хотин эридан сўради:

— Ҳеч мени йўқотиб қўйишдан қўрққанмисиз?

— Ҳа. Эсингдами, талабалигимда сен билан энди танишиб, ресторанга олиб киргандим. Овқат пулини сен тўлашинг керак эди. Бир маҳал ташқарига чиқиб кетдинг-да, икки соат йўқ бўлиб кетдинг. Ана шунда жуда-жуда қўрққандим.

 

 

* * *

 

 

Эр-хотин ажрашяпти. Судья аёлдан сўради:

— Нега бу одамга турмушга чиққансиз ўзи?

— Мен ҳар куни ичадиган одам кўп пул топса керак деб ўйлабман.

 

 

* * *

 

 

Ёши ўтиб қолган фоҳиша йўл бўйида турган икки йигитга келиб сўз қотди:

— Йигитлар, гўзал хонимга бир дона сигарет беринглар!

Шунда йигитлардан бири деди:

— Ўша гўзал хонимнинг ўзи келиб сўрай қолмабди-да!

 

 

* * *

 

 

Босқинчи банкни ўмаргач, гаровга олинган мижозлардан сўради:

— Ким мен банкни ўмарганимни кўрди?

Мижозлардан бири деди:

— Мен кўрдим!

Босқинчи шу заҳоти мижозни ўлдирди. Ва яна сўради:

— Ким мен банкни ўмарганимни кўрди?

Шунда орқада турган эркакларнинг бири қичқирди:

— Хотиним кўрди, хотиним!

 

 

* * *

 

 

Эркак танишидан сўради:

— Сен бахтлимисан?

— Жуда. Масалан, хотиним иккимиз бир-биримизни шу қадар севамизки, ҳатто ажрашишни уч марта ортга сурганмиз.

 

 

* * *

 

 

Кар-соқов қалин ўрмонда адашиб қолди ва қўлларини силкита бошлади. Бир маҳал буталар ортидан яна бир кар-соқов чиқди-да, унга жавобан қўлларини силкитди. У шундай демоқчи бўлганди:

— Мен ҳам адашиб қолдим. Лекин сенга ўхшаб бутун ўрмонни бошимга кўтариб бақираётганим йўқ-ку!

 

 

* * *

 

 

Яқинда машина сотиб олган ҳайдовчига эслатма:

— Агар сиз кўчада калта юбка кийган қиз-жувонларни кўпроқ кўра бошласангиз, билингки, баҳор келибди ва машинангиз баллонларини ёзги мавсумга мослаш пайти етди.

 

 

* * *

 

 

Қўй океанда сузиб борарди. Тепасига чайка учиб келиб сўради:

— Қўй, қаерга йўл олдинг?

— Африкага.

— Вей, Африкага бормоқчи бўлсанг, бошқа томонга қараб сузишинг керак-ку!

— Нима фарқи бор? Барибир охиригача сузиб бора олмайман.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: