Уяли телефон орқали гаплашиш ва микротўлқинли печдан фойдаланиш мия саратонига олиб келмайди…

0

 

Испаниядаги Барселона институти олимлари бир қатор тадқиқотлар натижаларига таянган ҳолда шундай тўхтамга келишди. Улар аниқлашдики, электромагнитли тўлқинлар ва мия саратони орасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ.

Тўғри, халқ қўрқишга ҳақли. Негаки, электромагнитли тўлқинлар ультрабинафша, рентген, гамма нурларини ўз ичига олган. Бу нурлар ҳақиқатан саратон хасталиги пайдо қилиши эҳтимолдан холи эмас. Аммо шуни унутмаслик керакки, микротўлқинли печлар, уяли телефонлардан тараладиган нурлар миқдори жуда кичик, бир неча килогерцни ташкил этади холос. Ҳозирги кунга қадар бу нурлар хавфи, оқибатда саратон хасталигини келтириб чиқариши ҳақида кўп гапирилган-у, бироқ аниқ далиллар келтирилмаган. Далилнинг ўзи бўлмаган. Қолаверса, яна мия саратонига тўхталадиган бўлсак, бу хасталик дунёда жуда кам учрайди. Шунинг учун хасталик пайдо бўлишида электромагнитли тўлқинларнинг роли бор деб барала айта олмаймиз.

gazeta. ru