Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 3 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун истакларингиз оламини кенгайтиришингиз мумкин бўлади. Аммо бу ишни жуда эҳтиёткорлик ва тартиб билан амалга оширинг. Акс ҳолда миянгизга қуйилиб келган ажойиб ғояни кимдир ўзлаштириб олиб, ўз манфаати йўлида фойдаланиши ҳеч гап эмас. Географик имкониятларингиз ҳам чегара билмайди. Тоққа чиқасизми, дунёнинг бошқа бурчакларига борасизми, тўсиқлар пайдо бўлиши кузатилмайди. Пул масаласида ҳайқириқларсиз иш тутинг.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

3 август куни беихтиёр иш талаб қилинмайдиган ёқларга кетишни хоҳлаб қолишингиз мумкин. Орзуга айб йўқ, аммо меҳнатсиз яшаб ҳам бўлмайди. Шунинг учун ихтиёрингизда бор ишларни адо этиб даромад кўринг, ҳаётдан завқ олинг. Ишни дўндирсангиз, раҳбарларга кириб бемалол мукофот талаб қилиш имконига ҳам эга бўласиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Албатта, у тоза бўлса. Соғлиғингизни ҳеч кимга ишонманг. Уни авайлаб-асранг.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Ўзингизни тутишингизда, атрофдагилар билан мулоқотларда муаммоларга дуч келмайсиз. Тақдирнинг ўзи сизни бундай вазиятлардан олиб чиқади. Фақат сиз ҳам оғир-босиқликка эътибор берган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Кимдир куннинг иккинчи ярмида лотерея ўйнаб катта пул ютиб олиши мумкин. Яна кимлардир қилган иши учун раҳбарининг мўмай мукофотига эга чиқади. Кечқурун уйингизга меҳмонлар, кетидан ёқимли хабарлар ташриф буюради.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

3 августда ўзингиз билмаган ҳолда атрофдагилар кўз ўнгида қаҳрамонга айланишингиз мумкин. Бугун маънавий етуклик сари интилинг. Шунда турли тоифадаги одамлар билан бемалол суҳбат қуриш, ҳатто, баҳслаша олиш имконига эга бўласиз. Шахсий ҳаётингизни йўлга қўйишга ҳаракат қилинг. Самовий орзулар қуршовида бўлишга ҳали улгурасиз. Кечқурун енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилинг. Саломатлигингиз панд бера бошласа, муаммони халқона усуллар ёрдамида ҳал этинг.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугунги кунингиз шу қадар унумли кечадики, бир сония вақтни ҳам беҳуда сарфламайсиз. Ҳамкасбларингиздан анча олдин юқори натижаларга эриша олганингиз учун мукофотини ҳам олдинроқ оласиз албатта. Асосийси, талтайиб, гердайиб кетмай, тез-тез ерга ҳам кўз ташлаб туринг. Акс ҳолда бирдан туртиниб кетишингиз мумкин. Масъулият ва жавобгарликдан чўчиманг. Худо иш масаласида ҳам, молияда ҳам йўлингизни тўғрилаб қўяди.

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

3 август куни ўзингизнин жуда-жуда бахтли ҳис эта бошлашингиздан йиғлагиларингиз келиб кетади. Майли-да, агар бу ёшлар ҳақиқатан севинч ёшлари бўлса, уларни қанча кўп тўксангиз арзийди. Молия масаласида муаммоларга дуч келасиз. Қўшимча даромад келтирадиган иш топсангиз, бу муаммо ҳам ўз ечимини топади. Кечқурун қўлингизга катта пул тушиш эҳтимоли бор. Бироқ уни ўзгалар билан бўлишманг.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Муҳаббатда муаммолар бўлишини юлдузлар башорат қилган. Жуфтингиз ё бўлғуси жуфтингизнинг сизга бўлган муносабатларида совуққонликни пайқаб қоласиз. Лекни бундай фожиа ясаб ўтиришга асос йўқ. У албатта илийди ва кўнгил ришталари қайтадан боғланади. Бардошли бўлинг. Мавқени оширишда у қадар баланд бўлмаган масофага сакранг. Бирдан юқори чўққини барибир забт эта олмайсиз. Кечқурун сизга бир талай янги хабарларни етказишади.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

3 августда уйқудан жуда толиққан, бўшашган, ланж ҳолда уйғонишингиз кутилмоқда. Балки куни кеча қуёш тиғида кўп юриб қўйгандирсиз? Албатта буни мутахассисга текширтириб олинг. Қўлингизга ўзи келиб тушадиган имкониятлардан ҳеч қачон юз бурманг. Агар тажриба ва билимни ошира борсангиз, бир кун келиб ой-у юлдузларни забт эта олар даражага етасиз. Соғлиқни ҳам ёддан чиқариб қўйманг. Катта шаҳарда яшасангиз, кун давомида ўғри ва фирибгарлар назарига тушишдан сақланинг.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Яқинларингиз билан муносабатларда эмоциянгизни жиловда тутинг. Йўқса, уларнинг кўнглини ранжитиб қўйишингиз мумкин. Шахсий ҳаётингизда айтарли шов-шув қилса бўладиган воқеа содир бўлмайди. Фақат ҳар бир вазиятга танқидий назар билан боқишингиз талаб этилади. Мавқеингизни оширишда ва молиявий масалада бообрў танишларингиздан бири ёрдам беради. Лекин ўзингиз ҳам ҳаракатда бўлмоғингиз зарур. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

3 август куни профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда сергак бўлинг. Натижаси бўлмайдиган юмушлар билан банд бўлиб қолмасликка ҳаракат қилинг. Сиз арзимаган майда-чуйда ишларни бажариш орқали моддий манфаат кўрасиз. Суюклигингиз билан жанжаллашиб қолиш учун баҳона қидирманг. Унга нисбатан очиқ кўнгил билан муносабат юритинг. Саломатлигингизни мустаҳкамлаш пайти етди. Врач маслаҳатини олиб бир қатор витаминлар истеъмол қилишингизга тўғри келади.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун руҳий зарбалардан қочишингиз шарт. Акс ҳолда бу сизнинг руҳий тизимингизни издан чиқаради. Қайсарлик, принцпиалликдан нари бўлинг. Эзгу мақсадлар йўлида олға бораверинг. Йўлингизда ҳеч қандай тўсиқ бўлмайди. Фақат бу йўлда билим ва тажрибани қурол қилиб олинг. Куннинг иккинчи ярмида иш билан бошқа бир шаҳарга йўл олишингиз кутилади. Саломатлигингиз панд бермайди. Овқатланишда режим ва меъёрга эга бўлишингиз талаб этилади холос.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

3 август куннинг биринчи ярмида ғайратингиз жўшади. Эскиликларнинг барчасини четга итқитиб, янги ҳаёт, янги тартиблар ўрнатиш пайида бўласиз. Фақат бу йўлда ёлғиз ҳаракатланманг. Суюкли инсонингизни ҳамроҳ қилиб олинг. Шахсий ҳаётингизда барча музликлар эриб, ўрнини бўронли эҳтирослар эгаллашига гувоҳ бўласиз. Суйган кишингизнинг муҳаббатини қадрланг. Саломатликни ёмонлаштирадиган маҳсулотлар ейишдан сақланинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади