Болалар учун мазали ва фойдали нонушта – Сули парчаларидан панкейклар

0

Кўпинча нонуштада нима тайёрлашимизни билмаймиз. Ана шундай пайтда кам сули парчаларидан тайёрланиладиган кам калорияли печенелар ретсепти асқотади.

Бу панкейкларни асал, қиём ёки хоҳлаган мураббо билан бирга, ёки фақат ўзини тортишингиз мумкин.

Тайёрланиладиган егуликка тахминан 5 000 сўм пул сарфланилади.*

*нархи манба чоп этилган вақтгагина амал қилади.

Идишга майдаланган сули ёрмаси, қабартма ва сутнинг 1/3 қисмини солиб яхшилаб кўпиртириб оламиз.

 

Қолган сут ва тухумни алоҳида кўпиртириб оламиз, сўнг шакар солиб, кўпиргунига қадар кўпиртираверамиз.

 

Иккала аралашмани бирлаштирамиз, устидан ун солиб, яхшилаб аралаштириб оламиз.

 

Суюқ хамирни 30 дақиқага тиндириб қўямиз,

 

Хамир тингандан сўнг, олиб яна бир бор аралаштириб оламиз.

Хамир худди қуюқ сметанадек бўлади.

 

Қиздирилган товада (фақат биринчисини пиширишдан аввал товани ёғлаб оламиз) устида тешикчалар пайдо бўлгунига қадар пиширамиз.

Кейин ағдарамиз ва 8-10 дақиқа қовуриб оламиз.

 

Асал ва мевалар билан бирга дастурхонга тортамиз. Ёқимли иштаҳа!