Ниҳоят, сир очилди: Ойга учган астронавтлар ҳеч қачон у ерга етиб бормаган! (Видео)

0

АҚШлик астронавт Базз Олдриннинг айтган ҳақиқати бутун дунёни ларзага солди, дея хабар берди “planetanovosti.com”.

Унинг таъкидлашича, Ойга қўнганлигини бот-бот такрорлаган бир гуруҳ астронавтлар, аслида, у ерда умуман бўлишмаган. Айтиш жоизки, 88 ёшли Базз айнан мана шу гуруҳ таркибида бўлган. У глобал миқёсдаги фитна тўғрисида гапирди. Эркакнинг сўзларига қараганда, “Аполлон”нинг вазифаси мистикадан бошқа нарса эмас.

Унинг ҳақиқати акс этган видеотасвир 2015 йилда суратга олинган эди. Аммо ОАВ эндигина бу масалага жиддий эътибор қаратишни бошлади.

Видеода астронавт 8 ёшли қизнинг саволларига жавоб беради ва у: “Нима учун ҳозир ҳеч ким ойга учиб бормаяпти?” дея сўраганида, Базз Олдрин бу техник жиҳатдан имконсиз эканлигини ва ҳеч ким Ернинг табиий йўлдошига учиб бормаганлигини айтади.

Бу тасвирни кўрган интернет фойдаланувчилари Олдрин ёлғон гапиришдан чарчаган, шунинг учун ҳам қизалоқнинг саволига ростини айтиб жавоб қайтарган дея таъкидлашмоқда.

Нодира Қурбонбоева тайёрлади.