Россиядаги ўзбеклар «GM Uzbekistan» раҳбарига: «Биз бечора, камбағаллар ҳам машина минайлик! Дамас оламан деб пул йиғавериб чарчадик! (+видео)

5

Ижтимоий тармоқларда Россияда ишлаётган ўзбекларнинг «GM Uzbekistan» раҳбарига йўллаган видеомурожаати тарқалди. «GM Uzbekistan» раҳбари ушбу видеони кўриб нималарнидир ўйлаб кўрармикан? Инсофи бор ҳар қандай одам бу содда инсоннинг гапларидан титраб кетади-ку аҳир!

«Биз, сизга Россияда ишлаб юрган ўзбеклар номидан мурожаат қилмоқчимиз. Мен заводингиз машинасини оламан деб неча йилдан бери йиғинаман, лекин машинангиз нархи кўтарилиб кетаверади. 2017 йилнинг 25 майида Дамаснинг нархи 32 миллион 850 минг сўм эди, ҳозир 55 миллион сўм. Бир йилдаям шунча кўтариладими?», — деган мурожаатчи.

«Биз 10 йилдан бери машинангиздан олайлик деб, Россияда ишлаб юрибмиз. Менга рўзғорга Дамас керак холос, Каптивага ўхшаган қиммат машиналар керакмас. Лекин шунгаям пул йиғишга улгурмаяпмиз. Россияда шартномангиз борми, бу ерда машиналарингиз нархи 5 минг доллар, биз нега ўзимизда уни 10 минг долларга олишимиз керак? Биз қачон машина минамиз?», — дея савол берган у.

Биз кочан GM мошинасни минамиз?

Опубликовано Камроном Камроновым Четверг, 2 августа 2018 г.

Ҳа гапларимиз талайгин тилимизни тишлаймиз!

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

5 ФИКРЛАР

  1. Қорни тўқни қорни оч билан нима иши бор дейишган машойихлар.

  2. 2 чи ҳаётимда Россияда туғуламан. Машина заводини раҳбари бўлиб GM Uzbekiston машинасини ололмаганларга текин бераман. Ҳозир эшшак ҳам мина олмайсан. Калбасага кетиб қовотти.

  3. Качон растаможка арзонлашса ушанда мошина миниш мумкин.

  4. 4 insnonnin gapiga qoshilmayman shunki GM rahbarlariham nodon emasku nodon bolganida shundai kompanyaning egasi bolarmidi

Comments are closed.