Россиялик ўлдирилган журналистлар ҳақида янги маълумот пайдо бўлди

0

Марказий Африка Республикасида ўлдирилган россиялик журналистлар Ўрхон Жамол, Александр Расторгуев ва Кирилл Радченколар уларга ҳужум қилганлар нима деганини тушунган. Бу ҳақда омон қолган ҳайдовчи маълум қилган, деб ёзади Qalampir.uz.

Шу билан бирга, ҳайдовчининг сўзларига кўра, қотиллар на француз тилида, на МАРнинг давлат тили – сангода гаплашган. Қотиллар юзларини копюшонлар билан беркитиб олган.

Маълум бўлишича, россиялик журналистларнинг қотиллари ҳеч бир маҳаллий қуролли гуруҳга алоқадор бўлмаган.