САРИМСОҚНИНГ ОДАМ ОРГАНИЗМИ УЧУН ФОЙДАЛИ ЖИҲАТЛАРИ…

0

 

Организм доимий тарзда соғлом бўлиши учун биз кундалик истеъмол қиладиган таомларни танлаб-танлаб олишимиз керак бўлади. Масалан, саримсоқ ҳам ўша танлаганларимиз қаторига кирса арзийди. Уни ҳар қандай тур ва кўринишдаги таомга аралаштирса бўлади. Саримсоқ биринчи навбатда грипп, шамоллаш, аллергик хасталикларнинг баъзи турларига кушанда саналади.

Саримсоқ таркибида антиоксидантлар ва аллицинлар бор. Улар хавфли бактерияларга қарши кескин курашади, иммунитетни кўтаради, юрак фаолиятига ижобий таъсир ўтказади, қон томирлардаги холестерин даражасини пасайтиради. Бу натижаларга эришиш учун саримсоқни майдалаб истеъмол қилиш тўғрироқ бўлади.

newsyou.info