“Ўлим водийси”да ҳарорат кундузи салкам 60 даража, кечаси 40 даражага етди!

1

Калифорнияда жойлашган “Ўлим водийси” барча рекордларни янгилади, дея хабар берди “usa.one”.

Июль ойида бу ердаги ҳарорат +42,2°C ни ташкил этди. Охирги уч кунда эса +52,7°C гача кўтарилиб, бутун инсониятни ҳайратда қолдирди.

Бундан ташқари, “Ўлим водийси”да ҳаттоки кечаси ҳам ҳарорат +37°C дан тушмаган. Бундан ҳайратга тушган Фэпбанкc универcитети олими Брайан Бреттшнайдеп ушбу ҳолат ҳақида ўз Твиттери орқали хабар берди.

Маълумотларга қараганда, июль ойи ўрталарида “Ўлим водийси”да иссиқ сабаб бир киши ўлган, франциялик икки сайёҳ эса иссиқ уриши туфайли касалхонага ётқизилган.

Нодира Қурбонбоева тайёрлади.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

1 ТА ФИКР

Comments are closed.