БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ, ОКА?..

0

 

* * *

 

Эркак врачга қўнғироқ қиляпти:

— Дўхтир, бир илтимосим бор. Мабодо бизнинг уй олдидан шу кунларда ўтиб қолсангиз, уйга кириб ўтинг! Лекин атайин келиш шарт эмас.

— Нима бўлди ўзи?

— Хотинимнинг жағи тушиб қолди. Гапира олмаяпти.

 

* * *

 

— Нега қовоғингни осилтириб олибсан? Бирор гап бўлдими?

— Кеча доллар сотиб олгандим, пулим қолмади.

 

* * *

 

Мактабдаги эълондан:

«Бундан буён мактабимизда одатий қўнғироқ ўрнига ёқимли мусиқа чалиниши мумкин. Агар ўзингизга ёққан мусиқани танаффус олдидан тинглашни истасангиз, ўқитувчилар хонасига беш доллардан олиб киринг!»

 

* * *

 

— Вей, менга қаранг, отингиз асфальтни ифлос қилди-ку! Қаранг, ортида қанча гўнг қолиб кетди!

— Ие, бу нима деганингиз? От бўлгандан кейин гўнг қолдирмай, қизил икра қолдирсинми?

 

* * *

 

Имтиҳонга кирган талабадан профессор сўради:

— Юзингиз жуда танишга ўхшаяпти. Илгари учрашмаганмидик?

— Ҳа, ўтган йили сизга имтиҳон топширгандим. Лекин ўтолмаганман.

— Шунақами? Ўйлайманки, бу сафар ҳаммаси яхши бўлади. Хўш, ўшанда, яъни, ўтган йили мен сиздан биринчи савол сифатида нимани сўрагандим?

— Сиз: «Илгари учрашмаганмидик?» деб сўрагансиз.

 

* * *

 

Икки жинни фильм томоша қилиб ўтиришарди. Бири иккинчисига деди:

— Ўн минг сўмдан гаров ўйнаймизми, йигит, албатта, кўприкдан ўзини сувга ташлайди!

— Ташламайди.

Гаров ўйнашди.

Йигит ҳақиқатан кўприкдан ўзини сувга ташлади. Ютқазган жинни секин чўнтагидан ўн минг сўм чиқариб шеригига узатди.

— Керакмас, — деди иккинчи жинни, — Бу фильмни илгариям кўрганман.

— Мен ҳам кўрганман. Лекин иккинчи марта ҳам ўзини сувга ташлайди деб ўйламагандим.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади