БМТ: «Миллионлаб яманликлар икки кунда бир марта овқатланадилар»

0

БМТнинг Ямандаги инсон ҳуқуқлари бўйича кординатори Лиз Гренди ташкилот веб сайтида берган баёнотида миллионлаб яманликлар ҳар икки кунда бир марта овқатланаётганларини айтди.

Грендининг сўзларига кўра, 8,4 миллион яманлик кейингги таоми қаердан келишини билмайди. Уларнинг аксари икки кунда бир марта таомланади. Шунингдек, яманлик оилалар орасида ҳар ҳафтада фақатгина икки марта овқатланадиганлари ҳам бор.

БМТ ходимаси Ҳадийдадаги сув тизимлари ва тиббий муассасаларга ҳужум қилишнинг оқибатларидан огоҳлантирди. У ҳудудда вабо билан касалланганлар борлигига ишора қилди.

У Яманда инсоният инқирозининг энг даҳшатлиси бўлаётганини айтди. Грендининг сўзларига кўра, аҳолининг 75 фоизи гуманитар ёрдамлар ҳисобига кун кўрадилар. Бу дунёдаги бирор бир давлатда топилмайдиган рақамдир.

У урушнинг барча томонлари ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб, ораларидаги муаммоларни сиёсий йўл билан ҳал қилишлари лозимлигини таъкидлади.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here