Дам олиш кунини олхўрили пирог билан бошланг

0

 

Олхўрилар ғарқ пишган маҳалда мана шундай, ифодалаб бўлмайдиган даражадаги мазали пирогдан тайёрлаб оила аъзоларингизни мамнун қилинг.Агарда сиз олхўрини унча ёқтирмасангиз, унда ўрик, шафтоли ёки хоҳлаган бошқа меваларингиздан ишлатишингиз ҳам мумкин.

Унни туз ва қабартма билан бирга элаб оламиз.Влендер идишига ун, 5 ош қошиқ шакар, 150 грамм сариёғни тўғраб соламиз ва мқйдалаб оламиз.

Тухум, ванилин ва сутни алоҳида идишга соламиз.

Суюқ аралашма устидан унли массани солиб, қошиқда аралаштириб оламиз.Қуюқроқ хамир ҳосил бўлади.

Қолипимизга пергамент қоғоз тўшаб, хамирни соламиз.Олхўриларни тўртга бўлиб, хамир устидан териб чиқамиз.

Қолган шакарни долчин билан аралаштириб, пирог устидан сепамиз.Сариёғни қолганини ҳам эритиб, пирог устидан қуямиз.

180 C қиздирилган газ печида 35-40 дақиқа давомида пишириб оламиз. Ёқимли иштаҳа!