Эстониялик экстрасенс Мэрилин Керронинг башорати ҳақиқатга айланди…

0

 

Россиянинг Олтой ўлкасида яшовчи Ченцовлар оиласида қачонлардир фожиа юз берган. 14 ёшли Данила спорт лагерида бўла туриб кутилмаганда изсиз ғойиб бўлди. Уни ҳеч қаердан топа олишмади. Орадан анча вақт ўтиб, 2015 йил 30 августида Даниланинг жасадини топишди. Шундай қилиб, ўсмирнинг ўлими сирлилигича қолаверди. Кимдир бу бахтсиз ҳодиса деса, бошқалар Данила безорилар қўлига тушиб қолган бўлиши мумкинлигини тахмин қилишди.

Ченцовлар оиласидагилар «Экстрасенслар жанги» кўрсатуви иштирокчиларига мурожаат этишга қарор қилишди. Ана шу ерда эстониялик экстрасенс Мэрилин Керро уларни тинчлантириб, роппа-роса бир йилдан сўнг, Даниланинг жасади топилган кун бу оилада чақалоқ дунёга келиши, Даниланинг руҳи эса худонинг қудрати билан шу чақалоқ вужудида қайтишини башорат қилди.

— Бу нима ўзи? — дейди Ченцовлар хонадони каттаси Денис. — Яратганнинг мўъжизасими? Даниланинг жасади топилган кундан роппа-роса бир йил ўтиб, 30 август 2016 йили хонадонимизда чақалоқ дунёга келди. Унга Елисей деб исм бердик. Аммо Даниланинг руҳи шу чақалоқ вужудида уйга қайтганини амалда кўрдик. Бу фарзандимиз ҳам худди Данила каби икки ойликда ўтира оладиган бўлди. Тўққиз ойлигида юриб кетди…

Эслатиб ўтамиз, Ченцовлар хонадонида яна бир фарзанд бор. У Никита. Данила дунёга келгач, уч йил ўтиб Никита туғилган. Икковлари Данила билан доим бирга ўйнардилар. Никита Данилага жуда боғланиб қолганди. Елисей туғилгач, Никита ундан бир қадам ҳам нари кетмайдиган бўлибди. Ҳозир Никита 14 ёшда. Уйдагиларга тез-тез гапириб қоларкан. Елисейга қараса, худди унга Елисей эмас, Данила боқиб тургандек бўлавераркан.

Барчаси Оллоҳнинг инояти-да! Яратганга шукр!

alt. kp. ru

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: