Нурмагомедов Макгрегор билан жанг учун рекорд миқдорда гонорар олади

0

Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдуманноп Нурмагомедов сўзларига кўра, ирландиялик Конор Макгрегорга қарши жанг учун ўғли аралаш йўналишларда иштирок этувчи россияликлар орасида рекорд миқдорда гонорар олади.

«Макгрегор билан жанг қилиш учун Ҳабиб аралаш яккакурашлар иштирок этувчи россиялик жангчи учун рекорд суммани олади. Жангчилар айнан қанча гонорар олиши расман эълон қилинишини кутамиз, буни UFC маълум қилади», – дея Абдуманноп Нурмагомедовнинг сўзларини келтиради «РИА Новости».

Манба: Kun.uz