Погба «Барселона»даги рақамини танлади

0

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Поль Погба «Барселона»даги рақамини танлади.

Маълумотларга кўра, испан клуби техник директори Эрик Абидаль билан бўлган музокараларда хавбекка 8-рақам таклиф этилди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бу рақамда 22 йил давомида «Барселона» шарафини ҳимоя қилган Андрес Иньеста ўйнар эди. Погба ушбу таклифни юқори баҳолади ва трансфер амалга ошса, бу рақамда ўйнашга тайёрлигини билдирди.

Олдинроқ, Погба «Манчестер Юнайтед»дан кетмоқчи эканлиги эълон қилинган эди.

championat.asia