Президентларнинг яқинлари қайси амал курсиларини эгаллаган?

1
Дунёда баъзи республикаларнинг раҳбарлари ўзларининг яқин қариндошларини давлат идораларида масъул лавозимларга тайинлаши кузатилиб келинади, деб ёзади Qalampir.uz нашри.

Жумладан, Марказий Осиё минтақаси мамлакатларидаги давлат идораларида ишлаётган президентларнинг яқин қариндошлари.

Тожикистон Республика президенти Имомали Раҳмон.

Ўғли, 1987 йилда туғилган, Рустам Имомали Раҳмон Душанбе шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келади;

Қизи, 1982 йилда туғилган, Озода Имомали Раҳмон  Президентнинг ҳуқуқий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси.

Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев.

Қизи, 1963 йилда туғилган, Назарбоева Дарига Нурсултоновна Парламент Сенатининг мудофаа ва хавфсизлик ҳамда ҳалқаро муносабатлар бўйича Қўмитаси раиси.

Туркманистон Республикаси президенти Гурбангули Бердумуҳаммедов.

Ўғли, 1981 йилда туғилган, Бердумуҳаммедов Сердар Гурбангулиевич Ташқи ишлар вазири ўринбосари.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев.

Қизи Шаҳноза Шавкатовна Мирзиёева Мактабгача таълим вазирлиги Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлайди.

Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенко.

Ўғли, 1975 йилда туғилган, Виктор Александрович Лукашенко президент ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши аъзоси, миллий хавфсизлик масалалари бўйича президент ёрдамчиси.

Украина Республикаси президенти Пётр Порошенко.

Ўғли, 1985 йилда туғилган, Алексей Петрович Порошенко Украина Олий Радаси аъзоси, халқ депутати.

Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев.

Турмуш ўртоғи, 1964 йилда туғилган, Меҳрибон Ориф қизи Алиева Озарбайжон президенти ўринбосари лавозимида ишлаб келади.

Қизи, 1985 йилда туғилган, Лейла Илҳом қизи Алиева “Баку” нашриёти бош муҳаррири.

Америка қўшма штатлари президенти Дональд Трамп.

Куёви, 1981 йилда туғилган, Жаред Кушнер АҚШ президентининг давлат катта маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған.

Ўғли, 1981 йилда туғилган, Нажмиддин Билол Эрдўған бир нечта лавозимларда ишлаб келади. Жумладан,
  • Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раҳбари;
  • Камончилар фонди васийлик кенгаши раиси;
  • Туркия ёшлар фонди Олий маслаҳат кенгаши аъзоси;
  • “Туркия-Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси.

1 ТА ФИКР

Comments are closed.