Қайнона ва келинини калтаклаган «муштумзўр» озодликдан маҳрум этилди

1

Жабрланувчи қайнона ва келин судланувчига нисбатан қатъий даъвоси кечмагач, Беҳруз Баҳромовга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинлашни сўрашди.

018 йилнинг 21 март куни соат тахминан 16:00да Беҳруз Баҳромов маст ҳолатда кўчада кетаётиб, қаршисидан чиқиб қолган Мадина Мажидовани ножўя сўзлар билан ҳақоратлайди. Бунга ҳам қаноат қилмасдан жамиятда шакл¬ланган юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жабрланувчига тан жароҳати етказади.

Келинини маст одам ҳақо¬рат қилаётганини эшитган қайнонаси С. Алланова кўчага отилади. “У зўравон ким экан”, деган алам билан Сайёра опа йўлда бораётганда, тўсатдан қаршисида безори Б. Баҳромов пайдо бўлади. У Сайёра опага ҳам юзинг-кўзинг демай қўл кўтаради.

 

Аёлнинг шаъни ва қадр-қимматини беадаблик билан таҳ¬қирлаб, шу тариқа унга соғлиғининг енгил бузилишига сабаб бўл¬ган тан жароҳати етказади.

 

Қисқаси, ушбу жиноий қилмиш юзасидан ўтказилган сайёр суд мажлисида судланувчи, жабрланувчилар ва гувоҳларнинг кўр-сатмалари тингланди. Жабрланувчи М. Мажидова ва С. Аллановалар судланувчига нисбатан қатъий даъвоси борлигини таъкидлаб, Б. Баҳромовга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинлашни сўрашди.

 

Жиноят ишлари бўйича Нарпай туман суди раиси Илҳом Қорабоевнинг маълум қилишича, Очиқ сайёр суд мажлисида судланувчи Б. Баҳромов маҳалладошлари олдида қамоққа олинди. Суд уни Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбдор деб топди ва тегишли муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

Манба: UzNews.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

1 ТА ФИКР

  1. Тегишли мухлат неча йил дегани, гохо узингизни жуда камтарона тутиб, бизга бош огрик орттирасизлар

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here