«Реал» футболчилари Рамоснинг узун таътилидан норози бўлишди

0

«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамосга берилган узоқ муддатли таътил баъзи футболчиларнинг норозилигига сабаб бўлган.

A Bola хабарига кўра, Мадрид клубининг баъзи аъзоларига Рамосга августгача таътил берилгани ёқмаган. Ваҳоланки, жаҳон чемпионатида иштирок этган футболчилар аллақачон «Реал» машғулотларига қўшилган.

Масалан, Иско, Марко Асенсио ва Начо 25-26 июль кунлари таътилдан қайтишган. Рамосники эса қаторасига икки йилдан бери, унинг илтимосига кўра узайтириб берилган.

tribuna.uz