РОССИЯЛИК СЎЗ УСТАСИ ЕВГЕНИЙ ПЕТРОСЯН ХОТИНИ БИЛАН АЖРАШМОҚДА…

0

 

Ажрашиш сабаблари умуман кўрсатилмаган. Фақат шу нарса маълумки, артистнинг рафиқаси, актриса ва сўз устаси Елена Степаненко эри билан бирга яшаш давомида орттирилган бойликларнинг, хусусий мулкнинг 80 фоизини талаб қилмоқда. У Москва судига ажрашиш учун тақдим этган аризасида шу нарсани алоҳида таъкидлаб ўтган. Аризада Степаненко мамлакат пойтахтидаги ўнта квартирадан саккизтаси, антиквариат ва бошқа бойликларнинг 80 фоизи тортиб олиниб, унинг ихтиёрига ўтказилишини сўраган. Хусусий мулк ва бошқа бойликлар миқдори 1, 5 миллиард рублга тенг.

Суд мажлиси шу йил 6 августида бўлиб ўтади. Петросянни судда адвокат Сергей Жорин, Степаненкони эса адвокат Елена Забраловалар ҳимоя қилишади.

zakon. kz