“Тошкент Халқаро Аэропорти”да Эктор Куперни кутиб олиш маросими ташкил қилинади

0
Аввалроқ, Ўзбекистон миллий терма жамоасини аргентиналик 62 ёшли мутахассис Эктор Рауль Купер бошқариб бориши хабар қилинган эди.

Терма жамоамизнинг янги бош мураббийи 6 август куни тонгги соат 06:10да юртимизга етиб келади. Ислом Каримов номидаги “Тошкент Халқаро Аэропорти”да Эктор Куперни кутиб олиш маросими ташкил қилинади.

Шу куни соат 15:00да Миллий Олимпия қўмитаси анжуманлари залида Эктор Куперни мухлисларга таништириш маросими ҳамда у билан матбуот анжумани ташкил қилинади.

Анжуман давомида аргентиналик мутахассис ўз режалари билан ўртоқлашиб, журналистлар саволларига жавоб бериб ўтади.

Матбуот анжуманида барча турдаги оммвий ахборот воситалари ходимлари қатнашишлари мумкин.

championat.asia