Трамп: ОАВларнинг катта қисми халқ душманлари!

0

АҚШ президенти Дональд Трамп қизи Иванканинг ОАВлар «халқ душманлари» эмаслиги ҳақидаги гапларини қўллаб-қувватлади, деб ёзади «Корреспондент.net». Унинг сўзларига кўра, ушбу категорияга нашрларнинг кўпчилиги тааллуқли бўлган «ёлғон хабарлар»гина киради.

«Улар қизим Иванкадан ОАВлар халқ душманларими ёки йўқми, деб сўрашди. У йўқ деб тўғри жавоб берди. ОАВларнинг катта қисмини ташкил қилувчи ёлғон хабарларгина халқ душманларидир», — деб ёзди Трамп Twitter’да.

Аввалроқ Axios тадбирида АҚШ президентининг қизидан ОАВлар — «халқ душмани» эканлигига ишониш-ишонмаслиги ҳақида сўрашган эди. У эса йўқ деб жавоб бериб, у ҳақда доимо ҳақиқатни ёзишганини айтди.