Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 5 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Кимгадир ниманидир ваъда қилган бўлсангиз, ваъдангизнинг устидан чиқишингизга тўғри келади. Ёки сиздан кўп нарса талаб қилувчилардан нарироқ бўлинг. Муҳаббатда бўлғуси жуфтингизнинг ўта мағрурлиги туфайли ёқимсиз лаҳзаларни бошдан кечиришингиз мумкин. Овқатланишда иштаҳани сал бўғиброқ қўйишингиз керак. Йўқса, ортиқча вазнга эга бўлиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Баъзилар кечқурунга бориб ангина ёки шамоллашдан безовталанишлари кутилади.

 

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

5 август куни энг яқин дўстларингиз давраси ҳам сизга бегонадек туюла бошлайди. Кайфиятингизда салбий ўзгаришлар сезилади. Тоғ ён-бағирларига чиқиб кетинг. Бундай маҳал ҳаво алмаштириш жуда қўл келади. Саломатлигингиз ҳам шу баҳонада мустаҳкамланиб қолади. Муҳаббатда кўнгил изҳорларингизга ишонишлари учун кўксингизга уриб ўтиришингиз, туйғуларингиз ҳақиқатлигини исботлашга уринишингиз шарт эмас. Яқин инсонингизни кечки овқат учун ресторан ёки нуфузли кафега таклиф қилинг. Романтика ҳамиша соф туйғуларнинг қўриқчи фариштаси эканини унутманг.

 

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Тадбиркорлик ёки бошқа бир молиявий масала билан боғлиқ катта ишни амалга оширишингиз кутилмоқда. Бундай ишларни ҳуқуқшунос маслаҳатисиз амалга оширмаганингиз маъқул. Рўзғор юмушларини бажаришда организмни жисмоний зўриқтиришдан сақланинг. Муҳаббатда ошиғингиз олчи. Атмосферадаги жами кислород фақат сизга аталган. Уйланмаган йигитларнинг айримларига танлагани «ҳа» жавобини айтади. Демак, тўйни тезлаштираверсангиз бўлади.

 

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

5 август куннинг биринчи ярмида алданиб қолишингиз хавфи бор. Бу шахсий ҳаёт билан кўпроқ боғлиқ. Кун давомида кўтаринки кайфиятда бўласиз. Кечки салқинда яқин манзилга бориб келишингиз эҳтимоли бор. Оила қуришга улгурмаганлар кечқурун орзусидаги инсонни учратишлари ва яқиндан танишишлари кутилади. Пулни хайбаракалла даражасида сарфламанг. Эртанги кунни ҳам ўйланг. Ундан кўра яхши кунларга деб пичадан пул жамғарсангиз, корингизга ярайди.

 

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Ижодкорлар бугундан кўп яхшиликларни кутсалар бўлади. Илҳом париларининг кети узилмайди. Баҳонада яна бир шедевр асар дунё юзини кўрса ажабмас. Бошқалар ҳаётида тушдан кейин ёқимли лаҳзалар юзага келади. Дўстлар билан хурсандчиликда дилдан суҳбатлар қурасиз. Ёки кафега бориб кимнингдир туғилган кунини нишонлайсиз. Агар кимдир янги меҳмон кутаётган бўлса, бугун кечқурун дўпписини осмонга отаверсин. Янги меҳмоннинг жарангдор йиғиси айни сиз яшайдиган хонадонда авж паллага киради. Муборак бўлсин!

 

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

5 августда севимли инсонингизга туйғуларингиз софлигини исботлашга уринавериб чарчашингиз мумкин. Яхшиси, буни амалда исботланг. Шундай исботлангки, бутун умр садоқатингизга ишонишдан бўлак чора топа олмасин. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда дўстлардан бири ёрдам қўлини чўзади. Кимдир қарзини кўтариб келиб қолиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Саломатликка жиддий эътибор билан ёндашинг. Парҳезда бўлсангиз, тўхтатиб қўйишингиз тавсия этилмайди.

 

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Куннинг биринчи ярмидаёқ туйғуларингиз, ички оламингизга обдон назар солиб қўйишни унутманг. Шундан кейингина жуфтингизнинг юзига сира тап тортмасдан тик қарайверсангиз бўлади. Кун давомида боши берк кўчага кириб қола бошлаганингизни пайқасангиз, вазиятга қараб иш тутаверинг. Қарзингиз бўлса, кечки пайт моддий аҳволингиз яхшиланганидан фойдаланиб, эгаларига қайтаринг. Кейинги сафар қарз сўрасангиз, оғринишмайди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

5 августда биринчи қиладиган ишингиз спортнинг енгил ва фаол турлари билан шуғулланишдан иборат бўлади. Айниқса, велоспорт сизга катта ёрдам бериши мумкин. Баҳонада руҳан кўтаринки ҳолатга кирасиз. Тушдан кейин табиат қўйнига чиқиб қушларнинг ёқимли сайрашларига қулоқ тутсангиз, кайфиятингиз кўтарилади, тушкунлик ҳолатидан чиқиб кетасиз. Кечқурун ёқимли ҳис-туйғулар қуршовида қолишингиз кутилади.

 

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Кун аввалиданоқ қалбан енгиллашган ҳолда олға қадам ташлайверинг. Сизни олдинда бир олам ёқимли дақиқалар кутиб турибди. Кимлардир даромадига даромад қўшиш илинжида кун бўйи тер тўкиши мумкин. Лекин сарф-харажатга келганда, босиқроқ бўлинг. Пул тежамкорликни хуш кўради. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланиш экан деб меъёрни унутиб қўйманг. Соғлиғингиз ҳақида кўпроқ қайғуринг. Бу масалада ёши улуғ, тажрибаси кўпроқ инсонлар билан маслаҳатлашиб олсангиз ҳам зиён қилмайди.

 

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

5 август куни аввало саломатлигингиз билан жиддий шуғулланинг. Қиз-жувонлар ташқи кўринишига эътибор қаратиб олсалар ҳам ортиқчалик қилмайди. Озишни хоҳлаётган бўлсангиз, диетолог билан бамаслаҳат иш кўринг. Спорт билан шуғулланинг, кўпроқ пиёда йўл босинг. Бугун малака ошириш билан боғлиқ амаллар хайрли кечади. Кечқурун хонадонингизга яқин дўстларингиз меҳмон бўлиб келишлари кутилмоқда.

 

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Кунингиз анча оғир кечиши мумкин. Ташвишлар, нималардир тўғрисида қайғураверишингиз кайфиятингизга ҳам салбий таъсир ўтказмай қолмайди. Шахсий ҳаётда ҳам ташвишларнинг кети узила қолмайди. Оила қуришга улгурмаганлар бўлғуси жуфтининг туйғуларига шубҳалана бошлашса, муносабатларни тўхтатиб қўя қолганлари маъқул. Моддий жиҳатдан бугун сизга етадигани бўлмайди. Бозор айланиб, ўзингизга ёққан буюмларни харид қилсангиз ҳам бўлади.

 

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

5 август куни илгаригидек куч ва ғайратга тўлиб-тошмайсиз. Шундай экан, уй юмушларини қариндошлар билан тенг бўлишиб олганингиз дуруст. Молиявий масалада оқсашлар кузатилиши мумкин. Шу муаммони ҳам сиздан бошқаси ижобий ҳал эта олмайди. Тадбиркор бўлсангиз, ўзингизга яхши таниш бўлмаган лойиҳалар учун пул тикиб қўйишдан сақланинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: