«Uzcard» мижозларга пластик карточкани сотувчиларнинг қўлига тутқазиб қўймасликни маслаҳат беради…

0

 

Банклараро тўлов тизими ҳисобланмиш «Uzcard» мутасаддилари дўконлар, супермаркетлар, гипермаркетлардан нимадир харид қилаётганингизда, пластик карточкани сотувчининг қўлига тутқазиб қўймаслигингизни, пин-кодни ўзингиз мустақил, ҳеч кимга кўрсатмаган ва эшиттирмаган ҳолда теришингизни маслаҳат беради.

— Жуда кўпчилик савдо шоҳобчаларидагилар пластик карточкадан фойдаланиш ва бошқа қоидалар билан таништирилмаган, — дейди компания мутахассисларидан бири. — Афсуски, бизнинг мижозлар ҳам ўз ҳуқуқларини яхши билишмайди. Шу сабабли пластик карточкани сотувчининг қўлига топшириб қўйишади, пин-кодни баланд овозда айтиб ташлашади. Оқибатда орадан кўп вақт ўтмай, пластикдаги пуллар ғойиб бўлганини кўриб бошларини чангаллаганча қолаверишади. Шундай ёқимсиз ҳолатлар юз бермаслиги учун пластик карточкани бировнинг қўлига бермаслик керак. Пин-кодни қоғозга ёзиб ёки баланд овозда ўқиб эшиттирмаслик керак. Пулингизга пул қўшилаверсин!..

podrobno. uz