Фарғонада яшовчи эркак «Тез ёрдам» врачини шафқатсизларча калтаклади… Нега?..

0

 

3 август куни Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги Полосон қишлоғидан «Тез ёрдам»га қўнғироқ қилиб, 1949 йили туғилган Миржалил Ҳакимов ҳушидан кетиб ётганини маълум қилишди. Эркак ҳақиқатан Полосон қишлоғи, Мозортаги кўчаси 50- уйда истиқомат қиларкан. Мурожаатни марказий тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари қабул қилиб, №89 оилавий поликлиникага хабар беришди. Ўшанда соат кундузги тўртдан ошганди. Айтишларича, «Тез ёрдам» машинаси 4 дақиқа ичида кўрсатилган манзилга етиб келган.

«Тез ёрдам» врачи ичкарига кириши билан беморнинг невараси уни ҳақоратлашни бошлади. Кейин эса шафқатсизларча калтаклай кетди.

Врач Ш. Сирожиддинов кучли қўл зарбалари оқибатида ерга йиқилди ва ҳушидан кетди. Шундай вазиятда қолганига қарамай, ҳамшира барибир бемор ётган хонага кириб уни кўздан кечирди. Бемор аллақачон оламдан ўтганди. Орадан қанчадир вақт ўтиб врач ўзига келди ва у ҳам бемор ётқизилган хонага кирди. У жон берган, тана совий бошлаган экан. Шу тобда кучли зарбалар яна ўз сўзини айтди. Врач ўзини ёмон ҳис эта бошлади. Салдан кейин ерга юзтубан қулади…

Хуллас, врачни зудлик билан касалхонага олиб боришди. У ёпиқ турдаги мия жароҳатини олган, мия чайқалишига учраган, қулоқ пардаларига жиддий зарар етказилган экан. Фарғона вилоят марказидан реаниматолог Наталья Китаева, нейрожарроҳ Шуҳрат Турғунбоевлар жалб этилди. Улар иштирокида консилиум ташкил этилди. Бунинг натижасида бемор оғир аҳволда экани белгиланиб, зарур муолажалар тавсия этилди.

Республика соғлиқни сақлаш вазирлигидагилар ушбу жиноятга қонун йўли билан жазо белгилаш учун Фарғона вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотига мурожаат этишди.

podrobno. uz

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc