Ҳинд океанидаги Андаман оролларида 55 000 йилдан бери тош асри қонунлари бўйича яшаб келган қабила бор… (ФОТО)

1

 

Андаман ороллари Ҳиндистон ҳамда Мьянма оралиғида жойлашган. Қабиланинг номи «Жарава» дея номланиб, ҳақиқатан, орадан 55 000 йил ўтибдики, ҳануз тош асри қонунлари асосида умргузаронлик қилмоқда.

Аммо 1998 йилга қадар ҳеч ким тарафидан безовта қилинмаган қабила ҳозирги кунга келиб йўқолиш палласига кириб қолган. Улар сони бугунги кунда атиги 400 кишини ташкил этмоқда холос.

Жарава қабиласи Андаман оролларига Африкадан кириб келган. Улар 50 кишиданга бўлинган ҳолда кўчманчилик ҳаёт тарзига эга. Егулиги ҳинд океанида овланадиган балиқлардан ташкил топган.

Аммо қабила аъзолари камон ёрдамида йиртқич маҳлуқларни ҳам овлаб кун кўришади. Фақат ҳар куни ҳам йиртқич тутиб бўлмайди. Шундай кунларда Жарава қабиласи балиқ билан чекланади. Чангалзорни кезиб асал йиғишади, мевалар териб ейишади.

1990 йилларга келиб Ҳиндистон ҳукумати бу қабилага замонавий шароитдаги ҳаётни ваъда қилган ҳолда оролдан шаҳар шароитига ўтишни таклиф этди. Улар бош тортишди. Аммо замонавий одамлар билан бўлиб ўтган мулоқотлар Жарава қабиласи ҳаёт тарзига озгина бўлса-да, таъсир этмай қолмади. Улар энди оролга ташриф буюрадиган замонавий одамлардан қўрқмайдиган бўлишди. Уларни душман фаҳмлаб камондан ўқ узишни бас қилишди. Аксинча, сайёҳларнинг илтимосига кўра емиш учун рақс тушиб беришга ўрганишди.

Афсуски, оролга аста-секин ноқонуний тарзда ов қилишни севадиганлар оқиб кела бошлашди. Кўрибсизки, қабила аъзоларининг ризқи қийилди. Браконьерлар оролни кезиб, кетма-кет маҳлуқларни отиб ўлдиришга одатланди.

Мана, бугунга келиб ҳам 400 нафар тош асрида яшаганлар авлодлари борган сари камайишда давом этмоқда. Агар мутасаддилар ўз вақтида чора кўрмаса, яқин йиллар ичида қабиладан асар ҳам қолмаслиги тайин.

travelask. ru

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

1 ТА ФИКР

  1. хиндистон хукумати бу инсонларга ёрдам бериши керак менимча лекин бир тарафдан қизиқдек гўё улар орасига борса 55 000 йил олдинга тушиб қолгандек бўлса керак

Comments are closed.