Таниқли машҳурлар қайси автомобилларни афзал билади? (видео)

0

«Bigpikcha.ru» россиялик машҳурлар қайси автомобилларни афзал кўришини аниқлади. Бу ҳақда Daryo нашри хабар бермоқда.

Ксения Собчак

Журналист, бошловчи ва сиёсатчи Ксения Собчак 2008 йили чиққан Bentley Continental GT Speed автомобилини ёқтиради. Машина 625 от кучига эга. Шунингдек, Ксениянинг Audi A8 машинаси ҳам бор. Ксения Instagram’да машинаси унга дугонадай бўлиб қолганини айтган.

Тимати

Қўшиқчининг машиналари бир нечта: Lamborghini Aventador, Ferrari 458 Italia, Audi R8, Mercedes G63 AMG, Porsche Cayenne Turbo ва Rolls-Royce Phantom. Июнь ойининг бошида Тимати ва Егор Крид мухлислари учун Hummer’нинг томида туриб концерт берган.

Алла Пугачова

Алла Пугачованинг автомобиллари бир нечта. Улардан бири — Rolls-Royce Phantom. Автомобильни Пугачовага унинг дўстлари совға қилган. Rolls-Royce Phantom  бор-йўғи 5-7 сония ичида 100 километр-соат тезликка эриша олади.

Иван Ургант

Верные друзья!

A post shared by Иван Ургант (@urgantcom) on

Бошловчининг сўзларига қараганда, унинг оиласи катта, шунинг учун машиналари ҳам бир нечта. Иван немис ишлаб чиқарувчиларининг машиналарини афзал кўради. Масалан, унинг Audi Q7 автомобили бор. Яқинда эса Ургант 340 от кучига эга Audi A8’ни харид қилган.

Олга Бузова

Бузовага оқ рангли Mercedes GLE машинасини унинг собиқ турмуш ўртоғи Дмитрий Тарасов совға қилган. Бироқ ажримдан кейин Тарасов совғасини қайтариб олган. Бироз вақт ўтгач худди шундай машинани Бузовага унинг мухлиси совға қилган.

Павел Воля

Бошловчи Павел Воля қимматбаҳо машиналарни ёқтиради. Аввалроқ унинг автопарки 3 та машинадан иборат эди: Porsche Cayenne, Hummer H3 ва Bentley Continental. Яқинда эса Воля оқ рангли Porshe Panamera’ни ҳам сотиб олди. «Мен машиналарни севаман», – дейди Павел.