ТЕСТ СИНОВЛАРИНИНГ 3 АВГУСТ НАТИЖАЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ…

0

 

Республика олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари, яъни, тест синовларининг учинчи кун – 3 август натижалари бўйича маълумотлар эълон қилинди.

Белгилаб қўйилдики, тест синовлари шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация ҳамда доимий видеокузатув қурилмалари билан жиҳозланган 57 та бинода 17 та олий таълим муассасаларининг 89 та таълим йўналиши бўйича ўтказилди.

Тест синовларида 58 276 нафар абитуриент иштирок этди.

Тест синовларига 1 535 нафар абитуриент келмади.

Тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 144 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилди.

Тест синовларига гуруҳ назоратчилари сифатида 2 419 нафар ўқитувчи жалб этилди.

Давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш балли – 172,3, Ўзбекистон миллий университетининг «Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)» таълим йўналиши;

Тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш балли – 153,4, Ўзбекистон миллий университетининг «Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)» таълим йўналиши.

Ўртача ўтиш балли:
давлат гранти – 120,8;
тўлов-контракт – 99,6.

Тест синовлари натижалари www.dtm.uz/page/test_result сайтида эълон қилинган.