Ўта хавфли рецидевист нега хотинига атайин ВИЧ инфекция юқтирди?..

0

 

Келиб чиқиши бухоролик бўлган 1980 йилда туғилган ўта хавфли рецидевист Э. Х. ўзининг юқумли хасталик билан оғриганини била туриб, атайин хотинига ҳам ВИЧ инфекция юқтирди. Орадан 10 кун ўтгач, аёлда ҳам хасталик аломатлари юз кўрсатди.

Маълумотларга қараганда, рецидевист 2009 йили турмада навбатдаги жазо муддатини ўташ жараёнида санитария-гигиена қоидаларига амал қилмаслик оқибатида шу хасталикка чалинганди. Аммо не мақсадда хотинига ҳам хасталикни раво кўргани қоронғилигича қолиб кетмоқда. Гарчи у айбини бўйнига олган бўлса-да, асл ниятини айтмади.

Ушбу жинояти учун рецидевист суд ҳукмига кўра, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

upl. uz