«Ўзбекконцерт» тўйбоп қўшиқлар рўйхатини тузишга киришди…

1

 

Шу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида маълумот берилган. Маълумотда кўрсатилишича, «Ўзбекконцерт» ўқувчиларни ҳам тўйларда ижро қилинса бўладиган қўшиқлар рўйхатини тузишда яқиндан кўмак беришга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, республикамизда шу йилдан эътиборан тўй маросимларини тартибга тушириш ҳаракатлари бошланган. Масалан, «Ўзбекконцерт» эстрада юлдузлари, машҳур артистлар тарафидан ўтказиладиган тўй маросимлари, юбилейлар, ош кабилар учун аниқ нархларни эълон қилган.

Бундан ташқари, сенаторлар «Тўй, оилавий байрамлар, таъзия кабилар ўтказилишини тартибга солиш» ҳақидаги ҳужжатни қабул қилишни мўлжаллашганди. Бунга кўра, тўй соат 10: 00 дан 23: 00 гача, ош маросими соат 12: 00 дан 15: 00 гача ўтказилиши белгиланган. Шу билан бир қаторда тўй ва бошқа тантанали маросимларда иштирок қилувчиларнинг максимал сони ҳам тайин этилган. Бунга кўра, тўй маросимида 150 нафаргача, ош бериш маросимида эса 200 нафаргача одам иштирок этиши мумкин деб ҳисобланган.

Лекин негадир бу қонун ҳужжати қабул қилинмади.

podrobno. uz

Азиз дўстим, сизни ўзимизнинг “WhatsApp”даги каналимизга лутфан таклиф этамиз! Сиз бу каналда қизиқарли ва тезкор хабарлар, бир-биридан ажойиб ҳикоялар, давомли асарларни ўқиб, мароқли ҳордиқ оласиз, яна бир қатор шу каби маълумотларга бошқаларга нисбатан олдинроқ эга бўласиз! Каналимизга аъзо бўлинг!

https://chat.whatsapp.com/Jwpkj16hPyS5jkvcZxybVc

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

1 ТА ФИКР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here