Юқори тезликдаги интернет уйқусизликка олиб келаркан…

0

 

Германиялик олимлар юқори тезликдаги интернет тизимининг инсон организмига таъсири доирасида тадқиқот олиб боришди. Бунга ягона сабаб шу эдики, олимлар ўз кузатувлари давомида юқори тезликка эга интернет ёш авлодни ўзига оҳанрабодек тортиб олишидан хавотирга тушишганди. Тадқиқотлар хавотир беҳуда эмаслигини кўрсатди. Шу нарса маълум бўлдики, 18 дан 30 ёшгача бўлган даврда инсонлар бошқаларга нисбатан бир неча соат кам ухлашаркан. Бу эса бора-бора асаб тизимига салбий таъсир ўтказади. Уйқусизлик келиб чиқади. Кейин эса асаб билан боғлиқ хасталиклар, жумладан, Альцгеймер юзага келади. Худди шу нарса тадқиқотларда иштирок этган кўнгиллилар мисолида ўз исботини топди.

Йўқ, олимлар ҳеч кимга юқори тезликка эга интернетдан фойдаланмасликни маслаҳат беришмайди. Фақат меъёрдан ошмаслиги зарурлигини, интернетда асосан кундуз кунлари ишлашни тавсия этишади.

lenta. ru

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here