Ақлли мушук бекасини ўлимдан сақлаб қолди

0

Твиттер фойдаланувчилари бекасини ўлимдан сақлаб қолган мушукнинг бу ишидан ҳайратга тушишди.

“Daily Mail” нашрининг хабар беришича, Тео лақабли мушук кўрсатган қаҳрамонлиги учун Британиянинг миллий “National Cat Awards” мукофотига сазовор бўлган.

Мушукнинг бекаси Шарлоттанинг айтишича, у ўша куни ўзини жуда ёмон ҳис қилган. Шунга қарамасдан, шифокорларга мурожаат қилмаган ва ётиб ухламоқчи бўлган. Аммо Тео бунга йўл қўймаган. Шарлоттанинг ёнига бориб баланд овозда миёвлаган, ухлаб қолмаслиги учун панжаси билан юзига урган. Шундан сўнггина аёл шифокорга қўнғироқ қилган. Шифокорлар текширув натижасида аёлдан тромбоз (қон кетиши натижасида томирдан ташқаридаги қон лахтаси ва лимфа томирларида лимфанинг ивиб қолиши) белгиларини аниқлашган.

“Яхшиямки, Тео ёнимда экан. Агар у бўлмаганида, ҳозир ухлаганим кўйи қайтиб турмасдим”, дея сўзлаб берди Шарлотта.

Нодира Қурбонбоева тайёрлади