АҚШда Имом ал-Бухорий номидаги Исломий марказ (видео)

0

Шу йилнинг 15 май куни АҚШнинг Флорида штати Орландо шаҳрида Имом ал-Бухорий номидаги Исломий марказ ўз фаолиятини бошлади.

Исломий марказ ўз навбатида масжид вазифасини ҳам бажаради. Қизиқарли томони шундаки, марказда асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган имомлар фаолият олиб бормоқда. Марказда ёзги таътил давомида ёш болалар учун диний ва илмий тўгараклар ташкил қилинган.

Шунингдек, Орландодаги марказ мусулмонларга қуйидаги хизматларни кўрсатади:

– кунлик 5 маҳал намоз ўқиш учун масжид;

– 500 дан ортиқ мусулмонлар учун ўзбек тилида Жума маърузалари олиб борилади;

– Рамазон ойида саҳарлик ва ифторлик дастурхонлари, шунингдек таровеҳ намозлари;

– Исломий таълим: тажвид, тафсир, ҳадис, фиқҳ, сийрат ва араб тили курслари;

– Ҳаж ва Умра зиёратлари;

– никоҳ ва дафн маросимлари.

AL-BUKHARI ISLAMIC CENTER (NEW PROJECT)

Опубликовано Al-Bukhari Islamic Center Вторник, 27 марта 2018 г.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: