Асосий дори воситаларининг рўйхати тасдиқланди

0

Асосий дори воситаларининг рўйхати Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақида вазирликнинг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Рўйхатга жами 820 та дори воситаси киритилган.

Эслатиб ўтамиз, “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ Асосий дори воситалари рўйхатини икки йилда камида бир марта ишлаб чиқилиб тасдиқланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур рўйхатга киритилган дори воситаларини давлат тиббиёт муассасаларида мавжуд бўлишини назорат қилиб боради.

 

uza.uz