Блогер лайк учун ўз фарзандларига ичсурар дори ичирди (+Видео)

0

Машҳур америкалик блогер Кордери Жеймс Брэди ўзининг фарзандлари устидан кулмоқчи бўлгани учун ишсиз қоладиган бўлди, деб хабар қилди Лайф нашри.

Кордери музқаймоққа ичсурар дори қўшиб фарзандларига берган. Бир ярим соатдан сўнг препарат ўз ишини кўрсатган ва болакайлар йиғлашга тушган. Блогер эса уларнинг қийналишини суратга туширишда давом этган. Видеороликни эса ўзининг “Ютуб”даги блогига жойлаштирган.

Тармоқ фойдаланувчилари эса бу ҳақда полицияга хабар берган.

 

darakchi.uz