Эктор Купер: «Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 йўлланмасини қўлга киритмаса истеъфога чиқаман»

2
Айни дамда Миллий олимпия қўмитаси анжуманлар залида Ўзбекистон терма жамоаси янги бош мураббийи Эктор Купер билан матбуот анжумани ўтказилмоқда.

Анжуманда Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ҳамда Купер ўртасидаги битим «3+1» схемасида тузилгани эълон қилинди. Журанлистлардан бири ЎФА Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Диёр Исаметдиновдан қандай вазиятда келишув яна бир йилга узайтирилиши мумкинлигини сўради.

«Жаноб Эктор Купер билан шартнома муддати ЖЧ-2022нинг сўнгги саралаш босқичи якуни (2021 йил ноябрь)гача тузилган. Агар Ўзбекистон терма жамоаси мундиал йўлланмасини қўлга кирита олмаса, мутахассис билан хайрлашамиз» – дея жавоб қайтарди Диёр Исаметдинов.

championat.asia

2 ФИКРЛАР

  1. истефога индамай чиқиб кетаверади. Канчадир миллион долларни олиб. Халқни пули яна совуриладиган бўлди.

Comments are closed.