Эрдўғон «Ражаб бобо» дея унинг йўлига чиққан қизалоқлар сабаб ўз кортежини тўхтатди (видео)

0

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон унинг йўлига чиққан қиз билан кўришиш учун ўз кортежини тўхтатди.

Воқеа гувоҳлари томонидан ёзиб олинган видеода Туркия президенти ё қувончдан, ё ҳаётидаги бирор қийинчиликдан йиғлаётган қизалоқни овутиш мақсадида уни ёнига чақириб, пешонасидан ўпиб қўйганини кўриш мумкин.

Шундан сўнг, кортежга яқинлашиб келган яна бир қизалоқ давлат раҳбарининг бўсасидан баҳраманд бўлган.

protoday.uz